Ён-атрофимизда шундай одамлар борки, уларнинг садағаси кетсанг, арзийди

31.01.2022, 16:03

Ён-атрофимизда шундай одамлар борки, уларнинг садағаси кетсанг, арзийди

Ён-атрофимизда шундай одамлар борки, уларнинг садағаси кетсанг арзийди.

 Нурота шаҳар, Ғафур Ғулом маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Қ.Файзанов ана шундай исми йирик ҳарфлар билан битиладиган инсон.

Унинг бор-йўғи 1,5 сотихли ихчамгина иссиқхонасидаги лимонзорни кўрганки бор, бу гапнинг тасдиғини топиши аниқ.

Шу кичкинагина жойга 30 туп лимон кўчатларини ўз тили билан айтганда, даромадини ўйлаб эмас, яхши кўриб эккан деҳқон атиги 1,5 сотих ердан йилига 35-40 миллион фойда кўришини туш ҳам кўрмаган.

Нуротадай тоғли-тошли масканда қора ердан олтин мевазор яратган комил деҳқоннинг лимонзорига кирар экансан , беармон ҳосил берган лимон дарахтлари бунча мевани синиб кетмай кўтариб, дол турганига ҳайратда қоласан.

Томорқасининг қолган қисми ҳам каттагина боғ бўлиб, унда 30-40 туп анжир, узум каби мевали дарахтлар экилган. Қ.Файзанов одмигина ҳовлисининг ўзидан юрт бозорига тонна-тонна мева чиқаради.

- 7 ёшимдан бошлаб тошга ишлов беришни ўргандим ва шу ҳунарим орқали бировдан кам бўлмай яшадик. Кейин бирдан боғдорчиликка ишқим тушди. Ўз қўлим билан томорқамга иссиқхона қуриб, лимонария ташкил қилдим. «Тошкент» навли лимонларимизнинг вояга етиб, мевага киришини 8 йил кутдим. Ҳар ҳафтада бир марта лимонларимга ишлов бераман, бу беш соатни ташкил қилади. Мен лимон ўсимлигининг ҳосилдорлигини оширишда Хитойни ортда қолдиришим керак, - деди намунали томорқачи Қ. Файзанов.

Дарҳақиқат, ҳовлида ўсган улкан оқбалиқ тут остидаги катта мармар чорпоя унинг қўли гул сангтарош бўлганини тасдиқлаб турибди.  Томорқа маданиятини ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари миқдори ва сифатини оширишга катта ҳисса қўшаётган пири деҳқон — Қ.Файзанов O'zLiDeP ҳудудий партия ташкилоти томонидан тадбиркорлар партияси рамзи туширилган эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилоят Кенгаши жамоатчилик

билан алоқалар ва мафкуравий ишлар бўлими мудири

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    384
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+