Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларимиздан фаоллик талаб қилинади

01.02.2022, 16:10

Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда депутатларимиздан фаоллик талаб қилинади

Президентимиз томонидан “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонда яқин келажакда Янги Ўзбекистонни жаҳон майдонида муносиб обрў-эътиборга эга бўлган, ҳар томонлама обод ва фаровон, тинч ва осойишта мамлакатга айлантиришни мақсад қилган мазкур  дастурий ҳужжатда яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар белгиланган.  “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган.

Фармон билан тасдиқланган жорий йилги “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” бўйича давлат дастури ҳам янги стратегиядан келиб чиқиб тайёрланган.

“Фақат барқарор иқтисодиётгина ижтимоий муаммоларни ҳал этиш имконини беради”, деб таъкидлади Президентимиз Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида.  Дарҳақиқат, шундай. Ўз олдимизга қўяётган улкан, кенг қамровли вазифаларни кучли, замонавий иқтисодиётга таянган ҳолдагина амалга оширишимиз мумкин.

Тараққиёт стратегиясининг учинчи йўналишида иқтисодиёт тармоқларини комплекс ва жадал ривожлантириш, замонавий иш ўринлари яратиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича кўплаб чора-тадбирлар белгиланган.  

Жумладан, хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш мўлжалланяпти. Тан олишимиз керак, соҳада ҳали-ҳануз айрим муаммолар, тадбиркорлик ривожига халал бераётган ғовлар сақланиб қоляпти. Тадбиркорликни ривожлантиришни ўзининг асосий мақсадларидан бири сифатида эълон қилган партиямиз муаммолар ҳал қилинишига, белгиланган янги вазифалар бажарилишига аниқ чора-тадбирлар воситасида кўмаклашади.

Стратегияда рақамли иқтисодиётни “драйвер” соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баробар оширишга қаратилган ишларни олиб бориш, дастурий маҳсулотлар индустрияси ҳажмини 5 баробар, уларнинг экспортини эса 10 баробар ошириш мақсади ҳам белгиланди.

Ўйлайманки, бу ишларнинг қанчалик катта аҳамиятга эгалигини ҳисобга олган ҳолда  партиямиз бу йўналишда ҳам муайян вазифаларни бажаришни ўз зиммасига олиши керак.

Умуман олганда, тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга оширишда партиямиз фаоллари ва депутатлик корпусимиз вакиллари ўз ҳиссаларини қўшишади, бу йўлда бор куч ва имкониятларини сафарбар қилади.

Аминбой Рустамов,

O'zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик

гуруҳлари билан ишлаш бўлим мудири

  • Кўрилди
    428
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+