Томорқачиликнинг сир-асрорлари

01.02.2022, 16:22

Томорқачиликнинг сир-асрорлари

O'zLiDeP Сирдарё тумани Кенгаши вакиллари ва депутатлар “Хазина” маҳалласидаги Лочин Хусанов хонадонида бўлди.

Лочин Хусановни туман Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори сифатида таниганлар, унинг лимончилик соҳасидаги тажрибаларини ҳам қўшиб айтиши аниқ. Аслида тадбиркор бўлиш учун шундай муҳитда ишлаш ёки яшаш керакмикан, деган фикрга келдик.

Лочин ака ҳовлисида 2 сотих лимонзор ташкил қилишни мақсад қилганди. Иссиқхона қурилиб, лимон кўчатлари экилди. Унинг вояга етиб, ҳосил бериши учун камида 4-5 йил керак. Унгача оралиқ экинлар-кўкатлар, резаворлар, помидор, қалампир экиб, пешма-пеш  харидорларга етказилди. Бу деярли ҳамма иссиқхона эгаларига маълум тажриба. Яна бир нарса борки ўсимлик ҳам мавжудот, эътибор-меҳр талаб қилади. Фақат ўғиту, иссиқ-совуғига қараш билан иш битмайди.

Сирдарё туман Кенгаши аппарат раҳбари Муҳриддин Исматиллаев ва O'zLiDeP вилоят Кенгаши бўлим мудири Хусан Жабборовлар Лочин Хусановнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишди. Суҳбат асносида тадбиркорларга берилаётган имкониятлардан оқилона фойдаланиш, албатта самара бериши ҳақида суҳбатлашдилар. Лочин Хусанов сингари тадбиркор ва ишбилармонларнинг сафини кенгайтириш борасидаги фикрларини ўртоқлашдилар.

    O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    288
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+