Янгийўлнинг қиёфаси “Обод қишлоқ”лар билан янгиланадиган бўлди

01.02.2022, 16:26

Янгийўлнинг қиёфаси “Обод қишлоқ”лар билан янгиланадиган бўлди

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги депутатлар, турли соҳа мутасаддиларидан иборат таркибда шакллантирилган 4 та ишчи гуруҳнинг эрта тонгдан хонадонма-хонадон юриб, аҳоли муаммоларини яқиндан ўрганиб, таклифларини қабул қилаётгани ҳақидаги хабар Янгийўл тумани “Дўстлик” маҳалласида чин маънодаги янгиланишлар даври бошланганидан дарак берди.

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг Бўка туманидан бошлаб берган хайрли ташаббусининг узвий давоми бўлган мазкур тадбирнинг амалга оширилиши натижасида маҳалла “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги кенг кўламдаги бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари давом этадиган навбатдаги манзиллардан бирига айланди.

Аҳолининг ички йўлларни таъмирлаш борасидаги мурожаатлари жойида ўз ечимини топиб, шу куннинг ўзида асфальтлаштириш ишлари бошланди.

Янгича қиёфа касб этаётган “Дўстлик” маҳалласидаги эски ва яроқсиз сим ёғочларни янгисига алмаштириш ишлари шу куннинг ўзидаёқ бошлаб юборилди.

ФВБ ходимлари томонидан махсус чодирлар тикланиб, бу жойда масъул раҳбарларнинг аҳоли мурожаатлари билан шуғулланувчи ҳамда ободонлаштириш ишларини назорат қилувчи штаби ташкил этиладиган бўлди.

Маҳалла ҳудудида жойлашган хонадонларни хатловдан ўтказиш ҳамда ўрганиш жараёнида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган аҳоли вакилларининг таъмирталаб ҳолатдаги уйларини 100 фоиз қайта тиклаб, амалий ёрдам берилиши белгилаб олинди.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, эндиликда тумандаги барча соҳа мутасадди раҳбарлари инсоннинг қадр-қиммати, бахтли ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида камарбаста бўлади.

“Дўстлик” маҳалласида давом этаётган хайрли тадбир туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам барқарор суръатларда давом эттирилиши режалаштирилган.

Тўлқинжон Обидов,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси

  • Кўрилди
    306
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+