Зафарободда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

01.02.2022, 17:05

Зафарободда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди

O`zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти “Ёшлар қаноти” гуруҳи томонидан Зафаробод туманида карантин қоидаларига амал қилинган ҳолда “Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш йўналишида амалга оширилаётган ишларда O’zLiDePнинг ўрни ва роли” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, электорат вакиллари, фермерлар ва ёшлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтган мазкур давра суҳбатида туманда бу борада ҳали фойдаланилмай турган имкониятлар борлиги, уларни ўрганиш, ёшларни жалб қилган ҳолда ушбу соҳаларда тадбиркорликни йўлга қўйиш борасида фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Зокир Ражапов туманда чорвачиликни кластер асосида ривожлантириш, гўшт ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашни йўлга қўйиш борасида мавжуд бўлган имкониятларга тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбир давомида маҳаллаларда ўз фаолиятларини бошлаган ҳоким ёрдамчиларининг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.

Таъкидланганидек, туманда қишлоқ хўжалик, чорвачилик, боғдорчилик ва томорқачиликни ривожлантириш, бозорларда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари барқарорлигини таъминлашга албатта ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Тадбир давомида бу борада қилинадиган ишлар, ҳамкорлик режалари келишиб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O‘zLiDeP Жиззах вилояти кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    423
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+