Янги босқичдаги янги вазифалар

02.02.2022, 16:18

Янги босқичдаги  янги вазифалар

Аввало шуни таъкидлаш жоизки, жорий йил январь ойи биринчи, иккинчи ўн кунлиги давомида O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистонннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси” лойиҳаси муҳокамасига бағишлаб  йигирмадан ортиқ давра суҳбатлари, учрашувлар, йиғилишлар ўтказилди. Партия  фаоллари, депутатлар, электорат вакиллари иштирок этган бу тадбирларда  тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти, унинг Ҳаракатлар стратегиясидан фарқи, унда белгилаб қўйилган етита йўналиш бўйича маълумотлар берилди. Қувонарлиси, бу муҳокама йиғилишларида партия фаоллари, депутатлар, электорат вакиллари томонидан 50 дан ортиқ таклифлар берилди.

Мамлакатимиз бўйича 18 мингга яқин таклифлар билдирилгани ва уларни эътиборга олган ҳолда Тараққиёт стратегияси лойиҳасига 100 дан ортиқ ўзгартишлар киритилгани мамлакатимизда ҳуқуқий–демократик давлат ва фуқаролик жамияти қурилаётганининг яна бир амалдаги исботи бўлди, десак муболаға эмас.

Ниҳоят, Президентимизнинг “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Жорий йилнинг 31 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлисида ҳам ушбу  масала атрофлича муҳокама этилди.  Фармон  ижросини таъминлаш бўйича партиямиз томонидан амалга ошириладиган комплекс чора-тадбирлар дастури  ҳамда  етита устувор йўналиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борадиган  ишчи гуруҳлари таркиби  тасдиқланди.

Унда партия ҳудудий ташкилотларига ҳам вазифалар юклатилди. Биз бу топшириқлар ижросига киришдик. Биринчи навбатда вилоят Кенгаши ҳудудида ҳам Фармон ижросини таъминлаш бўйича ишчи гуруҳлари таркибини туздик. Яқин кунларда стратегик аҳамиятга эга бўлган  бу муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ва ундан ҳудудий ташкилотларимиз учун келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олиш мақсадида семинар–йиғилиши ўтказамиз. Партия туман, шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлари, маҳаллий кенгашлардаги депутатлик гуруҳларимиз томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқамиз.

Тараққиёт стратегиясининг 3-устувор йўналиши –  миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш  бевосита партиямиз сайловолди дастурига, электоратимиз манфаатларига дахлдор эканлигини ҳисобга олган ҳолда бу борадаги вазифаларга алоҳида эътиборни қаратамиз. Бунда 16 та мақсад ва 126 та топшириқ белгиланган. Жумладан, иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни – 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш учун замин яратиш назарда тутилган. Бунинг учун вилоятда имкониятлар етарли деб ўйлаймиз. Негаки, Наманган вилояти республикамизда тадбирокрликни ривожлантириш бўйича олдинги ўринларда туради. Бизнинг энг долзарб вазифаларимиздан бири тадбиркорлик муҳитини барқарорлаштириш, унинг ривожига ғов бўлаётган ҳар қандай муаммоларга ечим излаш, шу мақсадга қаратилган қонунларга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш бўйича таклифларни беришимиз зарур.

Тараққиёт стратегиясида ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш ўрин олган. Бу бўйича ўтган йиллар давомида муайян тажриба ҳам орттирилган. Яъни “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастурларига қайси қишлоқ ва маҳаллаларни киритиш, қайси кўчаларни асфальтлаш, ободонлаштириш аҳолининг таклифлари асосида амалга оширилди. Энди ана шу тартибни яна давом эттириш, бунда ошкорликка, шаффофликка, холисликка амал қилиш лозим бўлади. Шу маънода депутатларимизни жамоатчилик вакиллари билан биргаликда “Фуқаролар бюджети” дастурининг шаффоф ва адолатли ижросини таъминлашга  йўналтирамиз.

Дастурда тўқимачилик саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2 бараварга кўпайтириш ва меҳнат унумдорлигини 3 бараварга ошириш белгиланган. Наманганда бу борада ҳам ижобий натижалар бор. Фақат  Тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб, саноат маҳсулотлари ҳажмининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улушини ошириш, айниқса, тўқимачилик  саноатини янада ривожлантириш, кластер тизимини янада такомиллаштириш талаб этилади. Шунинг учун бу масала ҳам доимоий диққат-эътиборимизда бўлади. 

Вилоятда қурилиш материаллари, чарм-пойабзал, мебель, фармацевтика саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича ҳам қатор  лойиҳалар бажарилмоқда. Депутатлик гуруҳларимизда, сессияларда бу борадаги ишларнинг бориши тўғрисида тегишли идораларнинг раҳбарлари ҳисоботини эшитиб борилишини йўлга қўямиз, мавжуд муаммолар ечими бўйича доимий комиссиялар йиғилишларига, сессияларга масалалар киритилишини назоратга оламиз.        

 Мақсадлардан яна бири  рақамли иқтисодиётни асосий “драйвер” соҳага айлантириб, унинг ҳажмини камида 2,5 баравар оширишга қаратилган ишларни олиб боришдир. Рақамли инфратузилмани янада ривожлантириш орқали барча аҳоли масканларини ва ижтимоий объектларни ҳамда магистрал автомобиль йўлларини кенг полосали уланиш тармоқлари билан қамраб олиш белгиланган. Биз бу бўйича ҳам тегишли чора-тадбюирларни ишлаб чиқдик. Бунда биринчи навбатда ёшларда ахборот- коммуникация техноолгиялари билан ишлаш малакасини шакллантириш, “Бир миллион дастурчи” лойиҳасида фаол иштирокини таъминлаш, шунингдек, реал иқтисодиёт тармоқларини рақамли иқтисодиётга ўтишини таъминлашга масъул бўлган ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиши тизимини ўрнатамиз.

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясидаги  устувор  вазифалар, мақсадлар  ижроси йўлида бор билим ва салоҳиятимизни, куч-ғайратимизни  сафарбар этамиз.

Орифжон МАҲМУДОВ,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раисининг

 биринчи ўринбосари – аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    268
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+