Ҳаётбахш тараққиёт стратегиясини юзага чиқаришда жипслашайлик

02.02.2022, 16:54

Ҳаётбахш тараққиёт стратегиясини юзага чиқаришда жипслашайлик

Маълумки, куни кеча O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда Янги Ўзбекистоннинг еттита устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборат бўлган 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқувчи O’zLiDeP ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисидаги партия ҳаётида ўта муҳим бўлган масала кўриб чиқилди.

Бу борада тегишли қарор қабул қилинди. Шунга кўра, партия Тошкент вилоят Кенгаши ҳам мазкур қарордан келиб чиқувчи вазифалар юзасидан ўзининг иш фаолиятини самарали, тизимли йўлга қўйишни устувор мақсад қилиб белгилади.

Вилоят ишчи гуруҳ тузилиб, қисқа муддатда Йўл харитаси ишлаб чиқилмоқда.

Шунингдек, ушбу давлат дастури ижросини таъминлаш, бунда депутатлик назоратини тизимли йўлга қўйиш, вилоятда тузилган ишчи гуруҳ фаолиятини мувофиқлаштириш, фармонда белгиланган вазифалар юзасидан партия ташкилотларининг барча бўғинлари иш режаларини қайта кўриш, депутатлик гуруҳлари ва БПТ, партия фаоллари билан мақсадли ишларни ташкил этиш ишлари бошлаб юборилди.

Партия томонидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”нинг “Миллий иқтисодиётни ривожлантириш, унинг ўсиш суръатларини замон талаблари даражасида таъминлаш” банди юзасидан 30 га яқин вилоят партия ташкилотлари фаоллари, депутатлар томонидан таклифлар берилди.

Жумладан, Олмалиқ, Ангрен шаҳарлари ва Оҳангарон туманида йирик мис кластерларини ташкил этиш, Тошкент вилоятининг Бўка, Пискент, Тошкент, Ўртачирчиқ туманлари ҳамда Ангрен, Бекобод ва Чирчиқ шаҳарларида “Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонаси” ҳамда кичик саноат зоналарини ташкил этиш сингари таклифлар шулар жумласидандир.

Вилоятда аҳолининг кенг қатламлари орасида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини кенг кўламда тарғиб қилиб, ўқишлар ташкил этишда партия ташкилотлари, депутатлар, партия ва маҳалла фаолларидан иборат қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини шакллантириш ҳамда тизимли равишда жамоатчилик эшитувларини ўтказиб боришнинг чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Партия ташкилотлари кесимида Янги Ўзбекистонни 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастурининг ижросини таъминлаш билан инсон қадрини улуғлашдек олийжаноб мақсад йўлида давлат, шунингдек, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари, халқ вакиллари бўлган депутатларнинг камарбаста бўлиб, беминнат хизмат қилишига, халқ олдидаги масъулият ҳисси ортишига эришилади.

Қолаверса, халқ депутатлари Кенгашларининг ҳудудларда мавжуд муаммоларни ҳал қилишдаги асосий бўғинига айланади. Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш борасида депутатлик назорати янада кучайтирилиб, самарадорлиги ошади.

Зотан, тараққиёт стратегиясининг барча йўналишларида аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам этилган бўлиб, унда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилган.

Тўлқинжон Файзиев,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши раиси,

Халқ депутатлари Тошкент вилоят Кенгашидаги

партия депутатлик гуруҳи раҳбари

  • Кўрилди
    311
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+