Депутатлар энг қуйи бўғиндан ишни бошлашди

02.02.2022, 16:56

Депутатлар энг қуйи бўғиндан ишни бошлашди

O'zLiDeP Учкўприк туман Кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати Б.Нажмиддинов ҳамда Халқ дупутатлари Учкўприк туман Кенгаши депутати Н.Имомалиевалар иштирокида "Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари" мавзусида маҳалла раислари билан давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда еттита устувор йўналишдан иборат - Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва унинг 2022 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл ҳаритаси” бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Айниқса, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан муаммоларни маҳалла даражасида ҳал этиш учун маҳалланинг “фаол” моделини жорий этилаётгани алоҳида таъкидланди.

Бунинг учун, барча даражадаги раҳбарлар пастга тушиб, ўз йўналиши бўйича маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиш ва “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг аҳволи вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгиланаётгани таъкидланди.

Шоҳсултон Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+