Депутат бепул тиббий кўрик ташкиллади

02.02.2022, 16:59

Депутат бепул тиббий кўрик ташкиллади

O'zLiDePдан сайланган Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати Феруза Мадалиева ташаббуси билан жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва аёллар ўртасида тиббий маданиятни ошириш мақсадида “Соғлом оила-мустаҳкам оила” лойиҳаси доирасида Фарғона шаҳридаги "Оқариқ" ва "Соҳибкор" маҳалла фуқаролар йиғинларида тиббий кўрик ташкил этилди.

 

Тиббий кўрикда 35 нафарга яқин аёлларга хотин-қизлар ўртасида юқумли бўлмаган касалликларнинг олдини олиш ва соғлом овқатланиш борасида кенг тарғибот тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, хотин-қизлар ўртасида онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва уларга зарур тиббий маслахатлар бериш юзасидан тор доирадаги мутахассислар жалб этилиб, текширувдан ўтказилди.

Тадбир якунида хотин-қизларга “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси томонидан бепул дорилар тарқатилди.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    431
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+