Депутат маҳаллабай ва хонадонбай юриб сайловчилар муаммоларини ҳал қиляпти

02.02.2022, 17:08

Депутат маҳаллабай ва хонадонбай юриб сайловчилар муаммоларини ҳал қиляпти

Халқ депутатлари Хўжайли туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Ғуломжон Матмуратов ўзи сайланган ҳудуддаги сайловчиларнинг муаммоларини бартараф этишда ташаббус кўрсатиб келмоқда.  

Жумладан,  Хўжайли тумани агроиқтисодиёт кўп тармоқли техникуми спорт залида ташкиллаштирилган спортнинг таэквандо тури бўйича  тугаракга маҳалла ҳудудидаги ёш спортчилар учун ўз ҳисобидан 10 миллион сўмга спорт матрасини олиб беришда ҳомийлик  қилди.

Бундан  ташқари  депутатнинг ёрдами билан “Муртазабий” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Гаўҳар  Бабажановага уйида ўзини ўзи банд қилиш мақсадида  тикув машинаси ҳадя қилинди. 

Халқ вакилининг хонадонма-хонадон юриб, сайловчилар билан юзма-юз мулоқоти жараёнида “Пайизли” кўчасидаги электр столбаларини янгисига алмаштириш бўйича мурожаати ўрганиб чиқилди ва депутатлик ваколати доирасида тегишли ташкилотларга депутатлик сўровномалар юбориб, назоратга оладиган бўлди. 

Халқ вакили “Муртазабий” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўз сайловчилари билан учрашди.

Учрашувда Халқ қабулхоналари ва Бош вазир қабулхоналари туман бўлими бошлиқлари, туман кенгаши депутатлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла фуқаролари иштирок этди.  

Учрашувда халқ вакили мамлакатимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида олиб борилаётган туб ислоҳотлар, айниқса  еттита устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан иборат бўлган Тараққиёт стратегиясининг барча йўналишлари аҳоли фаровонлиги, инсон қадрини улуғлаш ғояси мужассам этилган бўлиб, унда фуқаролик жамиятини ривожлантириш, суд-ҳуқуқ,  иқтисодиёт,  қишлоқ  хўжалиги, таълим, соғлиқни сақлаш, ташқи сиёсат борасида қатор янги марраларни забт этиш кўзда тутилганлиги алоҳида  қайд қилинди. 

Халқ  вакили  сайловчилар билан учрашуви давомида уларнинг муаммо таклиф ва фикрлари билан ўртоқлашди.

Кўтарилган муаммоларнинг аксарияти жойида ҳал қилинган бўлса, вақт талаб этадиган айрим мурожаатлар тегишли ташкилотлар билан қонун доирасида ўрганиб чиқишга ва назоратга олишга келишиб олинди. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    329
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+