“Тараққиёт стреатегияси: “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” деб номланган давра суҳбати ташкил этилди
03.02.2022, 16:57

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши томонидан “Тараққиёт стреатегияси: Ёшлар – Янги Ўзбекистон бунёдкорлари”, деб номланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда партия вилоят Кенгаши фаоллари, халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гурҳи аъзолари ва партия истиқболли кадрлар заҳирасига киритилган ёшлар иштирок этишди.
Сўз олган партия вакиллари 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясида белгиланган яқин ва ўрта истиқболда мамлакатимизнинг ривожланиш тенденциялари қандай бўлиши, бу борадаги устувор вазифалар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот бериб ўтар экан, “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлаб ўтди.
Сўнгра мулоқотда иштирок этган давра суҳбати қатнашчилари, белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда партия фаоллари, шу жумладан ёшлар зиммасига ҳам катта масъулият юклашини айтиб ўтдилар.
Давра суҳбати давомида, айтилган фикр ва мулоҳазалар, билдирилган таклифлар асосида амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар ва уларда маслакдошларимизнинг фаоллигини оширишга келишиб олинди.
Дилшод Турсунбоев,
O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши
бўлими мудири
Ўхшаш янгиликлар
-
Ёшларга эътибор-келажакка эътиборнинг намунасидир
24.05.2023, 13:04
-
O‘zLiDePдан Ёшлар парламентига сайланган аъзоларига партиянинг Ишонч ёрлиқлари топширилди
11.05.2023, 10:41
-
“Референдумда фаол иштирок этамиз” дейишмоқда зарафшонлик ёшлар
28.04.2023, 15:09
-
Қорақалпоғистонлик талаб-ёшлар референдумда фаол иштирок этади
20.04.2023, 14:13
-
Шахсга доир маълумотлар ҳимояланади
20.04.2023, 11:23
Фикрингизни қолдиринг