O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари ёш томорқачининг фаолияти билан танишдилар

04.02.2022, 14:53

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” фаоллари ёш томорқачининг фаолияти билан танишдилар

O’zLiDeP ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида қатор ўқувлар, маҳорат дарслари, бизнес турларни амалга ошириб келмоқда. Бунинг натижаси ўлароқ, уларда тадбиркорлик кўникмаларини эгаллаган ёшлар ўзларининг мустақил фаолиятларини бошлашмоқда.

Қибрай туманидаги партия фаоли, ёш тадбиркор Дилмурод Рихсихўжаев ҳам ана шундай ёш муваффақиятли тадбиркорлардан. 16 сотих ер майдонида иссиқхона барпо этиб, маҳалладаги 3 нафар тенгдошини иш билан таъминлаган тадбиркор бугун халқимиз дастурхонига сархил сабзавотлар етказиб бермоқда.

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими вилоятда ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва  уларни тадбиркорликка жалб қилишда тадбиркор тажрибасини оммалаштиришни лозим топди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш ва уларнинг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган навбатдаги учрашув ҳам тадбиркорнинг намунали иссиқхонасида ўтказилди.

Учрашувда партия томонидан ёшларни бандлигини таъминлаш ва  уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳаси тввввввввввввввввввашкил этилаётгани ҳақида  маълумот берилди.

Шунингдек, бу ерга ташриф буюрган ёшларга ўзининг турмушини яхшилаш, тадбиркорлик ва бизнес билан шуғулланиш орқали даромад топиш ҳамда уларга бундай фаолиятни йўлга қўйишнинг амалий жиҳатларини очиб берувчи фойдали йўл-йўриқлар кўрсатилди.

 Тадбиркорликнинг иссиқхона йўналиши бўйича бизнес бошлашдан даромад олишгача бўлган жараённи ўз ичига қамраб олган услубий кўрсатмалар тақдим этилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+