Тараққиёт стратегияси ҳарбийлар орасида ўрганилмоқда

04.02.2022, 15:18

Тараққиёт стратегияси ҳарбийлар орасида ўрганилмоқда

O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Марказий ҳарбий округ маданият марказида “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони тарғиботига қаратилган ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбирда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, ҳарбий хизматчилар, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят Кенгаши, “Юксалиш” умуммилий ҳаракати вилоят бўлими вакиллари иштирок этишди.

Маърузачилар томонидан қайд этилганидек, «Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият» концепциясини амалга ошириш орқали миллий қадриятларимизни янада ривожлантириш, маданият ва санъатни юксалтириш, «жаҳолатга қарши – маърифат» тамойили асосида униб-ўсиб келаётган ёшларимизни соғлом эътиқод руҳида тарбиялашга алоҳида аҳамият бериш назарда тутилган.

Тараққиёт стратегиясида миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясининг изчил амалга оширилишини таъминлаш белгилаб қуйилган.

Қизиқарли савол – жавобларга бой бўлган ўқув семинарда мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш йўналишлари муҳокама марказида бўлди

   Жамила Сайфидинова,

 O'zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

раисининг ўринбосари.

  • Кўрилди
    287
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+