Нукусда ҳоким ёрдамчилари O’zLiDePга аъзо бўлди

07.02.2022, 14:49

Нукусда  ҳоким ёрдамчилари  O’zLiDePга аъзо бўлди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 10 январдан бошлаб Ўзбекистоннинг барча маҳаллаларида ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлади.

Улар маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланишади.

 Ўзбекистон Республикаси бўйича барча  маҳаллаларда 9 мингдан  зиёд ҳоким ёрдамчилари ўз фаолиятини бошлаган бўлса, шундан   Қорақалпоғистон Республикасида 424 нафар ҳоким ёрдамчилари фаолият олиб бормақда. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Нукус шаҳридаги  маҳаллаларда  иш бошлаган ҳоким ёрдамчилари билан учрашув ташкил қилинди. 

Ҳоким  ёрдамчилари аҳоли билан ҳар куни ишлаб, одамларга давлат томонидан яратилган молиявий имкониятларни етказиши, тадбиркорликка ва деҳқончиликка ўргатиш орқали уларни камбағалликдан чиқариш каби катта масъулиятли вазифа юклатилганлигини  таъкидлаб ўтди.

Давлатимиз раҳбарининг таъбири билан айтганда ҳоким ёрдамчилари – Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади. 

Ҳоким ёрдамчилари билан очиқ мулоқотда  партия  билан ҳамкорликда  иш олиб бориш, айниқса маҳаллада аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, шу орқали  уларнинг бандлигини таъминлаш, партиянинг ғоявий мақсад ва вазифаларига ҳамоҳанглигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. 

Мулоқот давомида Нукус шаҳридаги маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари партия сафига қабул қилинди ва аъзолик гувоҳномалари топширилди.  

 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    334
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+