Қизилтепалик муаллим асаларичиликдан бир йилда 150 млн. сўм даромад кўряпти

07.02.2022, 14:52

Қизилтепалик муаллим асаларичиликдан бир йилда 150 млн. сўм даромад кўряпти

Қизилтепа туманидаги умумтаълим мактабида 39 йил рус тили фанидан дарс бериб келган Ҳожи ака Йўлдошев касбини ўзгартирди.

Ўқитувчилик билан бир қаторда шахсий қизиқишлари ортидан асаларичилик билан шуғулланиб келган устоз пенсия ёшига етиб, ўрта таълим тизимидан ифтихор билан кузатилди.

Шу бўлди-ю, асаларичилик фаолиятини кенгайтирди. Украинадан олиб келинадиган “Карпат” зотли асалари онабошисидан сотиб олиб, тадбиркорликни бошлаб юборди.

Айни пайтда фахрий устоз хонадонида 80 оила асалари уяси бўлиб, ҳар оила асаларидан 35-40 килогача асал олиняпти.

Ўзида 29 хил минерал ва 9 турдаги витаминни жамловчи шифобахш неъматни эл дастурхонига чиқариш учун асалариларга  ҳаво ҳароратининг бир хиллигини таъминлаш, бошқа пайтларда кунига 2-3 соат, мавсумида эса 10-15 соат ишлаш зарур.

- Асаларичилик билан 33 йилдан буён шуғулланиб келаман. Бир йилда 150-160 миллион атрофида фойда кўраман.  Шу йил асаларининг ёнига кўчат ҳам қўшдим. Ҳар хил мевали дарахт кўчатларини пайвандлаб, мевага тайёрлаб сотаман. Ўғил-қизларни ўқитдик, уйлаб-жойладик. Меҳнатнинг таги роҳат-да, - дейди Ҳ.Йўлдошев.

Бундан ташқари, Ҳожи муаллим асаларичилик соҳасига яна 8 шогирдни етқизиб бердики, бу дегани яна 8 оила ўзини ўзи банд қилди, даромад манбаига эга бўлди.

O'zLiDeP Навоий вилояти ҳудудий партия ташкилоти ташаббуси билан нуроний таддиркор партия аъзолигига қабул қилиниб, Халқ депутатлари Қизилтепа туман Кенгаши депутати Х. Солиева томонидан асаларичилик сир-асрорларини бошқаларга улашиш мақсадида Ҳ.Йўлдошев билан маҳорат дарсларини ташкил этишга келишиб олинди.

М.Пирнафасова,

O'zLiDeP Навоий вилояти

жамоатчилик билан алоқалар

ва мафкуравий ишлар бўлими мудири

  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+