Депутатлар маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш борасида тарғибот тадбирларни ўтказди

07.02.2022, 14:59

Депутатлар маҳаллада жиноятчиликни олдини олиш борасида тарғибот тадбирларни ўтказди

2022 йил 31 январь куни бўлиб ўтган Халқ депутатлари Фарғона вилоят, туман-шаҳар Кенгашларининг қўшма сессиясида вилоят ҳокими Х.Бозаров томонидан вилоятда қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноят ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда маҳаллаларда фуқароларга жиноят кўчасига кириб қолмаслик, фарзандлар тарбиясига доимо масъулият билан ёндашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Белгиланган вазифаларни ижроси доирасида Қува туманида қонун устиворлигини таъминлаш, жиноят ҳолатларига йўл қўйилишининг олдини олиш мақсадида O'zLiDePдан сайланган Халқ депутатлари Қува туман Кенгаши депуталари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жамоатчилик билан ҳамкорликда маҳаллаларда аҳоли ўртасида ҳуқуқий онг ва маданиятни ошириш бўйича тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришмоқда.

Унда фуқароларга кундалик ҳаётларида қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлиги, жиноят ҳолатларининг олдини олиш, ўзаро муносабатларда катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш тушунчасига амал қилиш, маънавиятга катта эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

Туман маҳаллаларида кўчама-кўча ташкил қилинаётган бундай суҳбатлар давом этмоқда.

Ш.Тўхтаматов,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

матбуот котиби.

  • Кўрилди
    525
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+