Парламент ва сиёсий партиялар халққа янада яқин бўлади

07.02.2022, 15:10

Парламент ва сиёсий партиялар халққа янада яқин бўлади

Хабарингиз бор, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси билан ўзаро ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалар ижроси бўйича тузилган ишчи гуруҳларининг ишчи йиғилишлари ташкил этилмоқда.

Бугун Тараққиёт стратегиясида Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш, норма ижодкорлиги, “электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш, жамоатчилик назоратини такомиллаштириш йўналиши бўйича шакллантирилган ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилиши ташкил этилди.  

Йиғилишда Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги O`zLiDeP фракцияси аъзоси, ишчи гуруҳ раҳбари Зафар Худойбердиев вазифалар хусусида тўхталиб ўтди.

 Жумладан, Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг 7-12 мақсадларида белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлаш бўйича партиядан масъуллар ва депутатлар томонидан махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, қатор тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган.

Мамлакатимиздаги ислоҳотларни изчил давом эттиришда Олий Мажлис палаталари ва сиёсий партиялар ролини янада ошириш, норма ижодкорлиги жараёнини модернизация қилиш, қонунчилик ҳужжатларининг қатъий ижросини таъминлаш, «Электрон ҳукумат» тизимини ривожлантириш, электрон давлат хизматларининг улушини 100 фоизга етказиш, бюрократияни бартараф этиш, шунингдек, давлат фуқаролик хизмати тизимини замонавий стандартлар асосида ташкил этиш бўйича тақдимот, муҳокама ва мунозаралар бўлди ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар билдирилди.

Йиғилиш сўнггида ишчи гуруҳнинг чора-тадбирлар режаси тасдиқлаб олинди.

  • Кўрилди
    338
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+