Эркин кураш бўйича ҳавоскор ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил қилинди

08.02.2022, 14:42

Эркин кураш бўйича ҳавоскор ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ташкил қилинди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Нукус шаҳар  Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда  спортнинг эркин кураш тури бўйича мусобақа ташкил қилинди. 

Мусобақада “Таслақ” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 120 нафардан зиёд  14 ёшдан 18 ёш оралиғидаги спортга қизиқиши бор ҳавоскор йигит ва қиз болалар турли вазн тоифасида иштирок этди.

Мусобақада сўзга чиққанлар давлатимиз томонидан барча соҳалар сингари спорт соҳасини ислоҳ этишга қаратилаётган эътибор, айниқса  ёшлар маънавиятини  юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини  мазмунли ташкил этиш бўйича илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусда келтириб ўтилган вазифалар асосида ёшларни қўллаб-қувватлаш, ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятларини намоён қилиш, ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтди.   

Ўзига хос муросасиз баҳсларда кечган ўйинда иштирокчилар ўзларининг чаққонлиги, эпчиллиги билан бирга шижоатини ҳам яққол намоён қилди.

Турли вазн тоифасидаги ҳавоскор ёшлар орасида ғолиблар аниқланиб, улар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан  тақдирланди.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    405
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+