Чорвачиликка қизиқувчи ёшлар “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

09.02.2022, 11:08

Чорвачиликка қизиқувчи ёшлар “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжалиги фаолияти билан танишди

O'zLiDeP Андижон вилоят кенгаши чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалигида ёшлар учун семинар ташкил этилди. 

Чорвани оила баракаси, дейишади. Чиндан ҳам, ҳовлисида битта соғин сигири бор рўзғорнинг дастурхони файзли, қўшимча даромадли бўлади. Шу боис юртимизда чорвачиликни ривожлантириш, бу борада тадбиркорликни йўлга қўйишга устувор аҳамият қаратиляпти. Мақсад аҳолининг арзон, сифатли гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлашдир.

O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши томонидан Шаҳрихон туманидаги “Гулистон нурли истиқболи” фермер хўжалигида қошидаги БПТ да “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида шулар хусусида сўз юритилди.

Бугунги кунда мазкур фермер хўжалигида Голландиядан келтирилган 500 бошдан ортиқ наслли қорамоллар парваришланмоқда. Усмонали Отахонов бошчилик қилаётган бу каби хўжаликларда яхши тажриба яратилган бўлиб, йилдан-йилга чорва сони кўпайиб бормоқда. Кунига 6 тонна сут маҳсулоти олаётгани чорвачиликка қизиқувчиларда катта таассурот қолдирди.

-Бугунги тадбир биз ёшларга чорвачилик соҳасида жуда кўп билимлар олиш имкониятини яратди. Ўзим ҳам наслли қорамолларни парваришлашни йўлга қўйиш учун банкдан кредит олишни режалаштирдим. Бу ерда олган билимларим орқали чорвачилик фаолиятини ривожлантириш ниятидаман, - дейди Илхомжон Иномов

Тадбир якунида БПТдаги партия аъзолари сони 25 нафарга ортди.

  • Кўрилди
    372
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+