Амударёлик тадбиркорлар фаолияти ўрганилди

09.02.2022, 11:12

Амударёлик тадбиркорлар фаолияти ўрганилди

O’zLiDeP Амударё туман Кенгаши аппарат раҳбари Мадамин Казаков ва “Қиличбой” овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров ва бошқалар мазкур ҳудуддаги тадбиркорлик субъектлари билан учрашди, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бериб, уларнинг муаммо ва таклифларини тинглади.

Дастлаб масъуллар тадбиркор Жўшқин Жумамуродовнинг ишлари билан  яқиндан танишди. У шифер, тунукафон маҳсулотлари ишлаб чиқариш  билан бирга маиший техникалар билан  савдо қилувчи дўкон фаолиятини ҳам йўлга қўйган, яъни ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни ўз дўконларида сотадилар.

Бу билан тадбиркор 8 нафар ҳам қишлоғини иш билан таъминлади.  Ҳудуддаги яна бир тадбиркор Дилбар Бегмуродова  нон ва нон маҳсулотлари  ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Овулдаги  барча ошхоналар, мактабгача  таълим  ташкилотлари, аҳолини иссиқ ва хуштаъм нонр ва нон маҳсулотлари билан таъминлаётган тадбиркорнинг ҳам, у жалб этган ёрдамчиларнинг ҳам қўли-қўлига тегмайди. Буюртмалар ҳам шунга яраша бўлаяпти. 

Нонвойхона фаолияти билан танишган масъуллар тадбиркорга фаолиятини кенгайтириши мумкинлиги, бунинг учун имтиёзли кредитлар мавжудлиги, тадбиркорлик қилиб халқимизнинг  корига яраб  келаётганалр учун  яратилаётган имкониятлар ҳақида тушунтирдилар, партиянинг туман Кенгаши уларни  доимо қўллаб-қувватлашини билдириб ўтдилар.

Мазкур ҳудуддаги яна бир тадбиркор Қўчқорбой Норимов ўз томорқасида иссиқхона ташкил этиб, қишда ҳам ёз неъматларини етиштираяпти. Масъуллар иссиқхона фаолияти билан яқиндан танишар экан, айни кунда барра пиёз етиштирилиб, бозорларимизга чиқарилаётгани, бу билан томорқачи эл дастурхони тўкинлигига муносиб ҳисса қўшаётганини  таъкидлашди. 

Тадбиркор – юртимизга мададкор деган ибора бежизга айтилмаган. Ўз меҳнатлари билан  ўзларининг турмушини обод этиб,  юртимиз тараққиётига  ҳам муносиб ҳисса қўшаётган ишбилармонлар туманимизда кўп.

Электоратимиз бўлган тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда O’zLiDeP  доимо бош-қош бўлмоқда. 

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси

Кенгаши матбуот хизмати

  • Кўрилди
    393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+