Жорий йилда O’zLiDePнинг ёшлар билан ишлаш йўналишида 10 га яқин партиявий лойиҳалар амалга оширилади

09.02.2022, 11:13

Жорий йилда O’zLiDePнинг ёшлар билан ишлаш йўналишида 10 га яқин партиявий лойиҳалар амалга оширилади

O’zLiDeP вилоят Кенгаши ташаббуси билан Самарқанд шаҳрида депутат ва  фаол ёшларнинг амалий мулоқоти ташкил этилди.

Партиянинг вилоят ва Самарқанд шаҳар Кенгашлари фаоллари, маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳамда O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари иштирок этган ушбу тадбирда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича партиянинг устувор вазифалари, 2022 йилга мўлжалланган йўл ҳаритасининг ёшлар билан ишлаш йўналишида амалга ошириладиган тадбирлари ва партиявий лойиҳалари ҳақида йиғилганларга маълумотлар берилди.

Жумладан, жорий йилда тадбиркорликни янада ривожлантириш, ёшлар тадбиркорлигини кўллаб-қувватлаш мақсадида “Тадбиркорлар мулоқот форуми” лойиҳаси, илм ва инновацияларга асосланган янги иқтисодиётни барпо этишга қаратилган партиянинг “Ёш инноваторлар клуби” ташкил этилади.

Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “O’zLiDeP  ёшлар бизнес тури” ҳамда “Ёш муваффақиятли тадбиркор” лойиҳалари, шунингдек жойлардаги тажрибали тадбиркорларга биттадан “Ёшлар дафтари”да турган ҳамда ишсиз ёшларни бириктириш орқали бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида “1+1 лойиҳаси” амалга оширилади.

Мулоқот чоғида “Ёшлар қаноти” гуруҳи аъзолари ва шаҳар Кенгаши депутатларининг ҳамкорликдаги фаолиятини кучайтириш мақсадида Халқ депутатлари шаҳар Кенгашидаги O’zLiDeP депутатларига ёшлар қаноти аъзоларини бириктириш орқали уларнинг янада сиёсий фаоллигини ошириш, алоҳида фаоллик кўрсатган ёшларни партиянинг амалдаги ва истиқболли кадрлар захирасига олиш, келгуси депутатлик сайловларида депутатликка номзод сифатида кўрсатиш таклифи билдирилди.   

Тадбирда ташкилий масала ҳам муҳокама қилинди. O’zLiDeP Самарқанд шаҳар Кенгаши “Ёшлар қаноти” гуруҳи раҳбарлигига Бурханов Бекзод Сайидазим ўғли бир овоздан тасдиқланди.

  • Кўрилди
    300
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+