O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди

09.02.2022, 11:17

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг келгусидаги вазифалари белгилаб олинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги O`zLiDeP депутатлик гуруҳи ҳамкорлигидаги кенгайтирлган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгашининг “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ва уни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳ тузилди.

Шу билан бирга, Тараққиёт стратегиясининг еттита йўналишини ўзига хос жиҳатларидан келиб чиқиб, белгиланган топшириқларнинг ўз муддатида ижросини таъминлаш мақсадида яна еттита кичик ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Шунингдек, O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ва депутатлик гуруҳининг 2022 йил учун иш режаси тасдиқланиб, галдаги аниқ вазифалар белгилаб олинди.

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    316
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+