Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш энг муҳим масаладир

10.02.2022, 12:26

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш энг муҳим масаладир

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди ва уни ижросини таъминлаш бўйича фармон қабул қилинди.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва депутатларимиз ҳам ўз олдига аниқ мақсадларни қўйган ҳолда ўзининг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқди.

Тараққиёт стратегияси асосида ишлаб чиқилган Партиямизнинг Йўл харитасида барча соҳалар қатори Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаол иштирокини таъминлаш масаласида алоҳида вазифаларни белгилаб олдик.

Ҳақиқатдан ҳам ижтимоий соҳани амалга оширишда яъни хотин-қизлар масаласи энг муҳим йўналишлардан бири деб ўйлайман.

Ушбу вазифаларни партиямиз ва депутатларимиздан таркиб топган ишчи гуруҳимизни шакллантириб, олдимизга қўйилган вазифаларни сидқидилдан бажаришга астойдил киришдик.

Бу борада биз нималарга эътибор қаратамиз. Олдимизда қандай эзгу мақсадлар турибди?

Биринчидан, жамиятда хотин-қизларга тазйиқ ва зўравонликка нисбатан муросасизлик муҳитини яратиш, хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш асосий вазифамиз бўлиб қолади. Бу борада республикамизнинг барча ҳудудларида турли семинарлар, очиқ мулоқотлар ташкил қилишни мақсад қилганмиз. Айниқса, қонунчиликни янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратамиз.

Иккинчидан, хотин-қизларнинг таълим ва касбий кўникмалар олишлари, муносиб иш топишларига ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларнинг қобилиятларини тўғри йўналтиришга алоҳида эътибор қаратамиз. Партиямиз Аёллар қаноти томонидан жойларда, айниқса энг чекка қишлоқларда “Ишбилармон аёл”, “Бугуннинг тадбиркор аёли”, “Менинг бизнес ғоям”, “Энг намунали томорқачи”, “Бир депутат юз аёлга кўмакчи” каби бир қатор партиявий лойиҳалар амалга оширилиши кўзда тутилган. Бу орқали биз уйда ўтирган ишсиз хотин-қизларни турли касб-ҳунарларга ўргатиб, ҳам ишли қилиш, ҳам тадбиркорлигини бошлашиши, ҳам ўзи бошқаларни бандлигини таъминлашга эришилади.

Учинчидан, ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳам асосий вазифаларимиздан саналади. Бу йўлда партиямизнинг “Соғлом оиладан - мустаҳкам оилага” лойиҳаси доирасида турли тадбирлар, эҳтиёжманд оилалар ва хотин-қизлар учун бепул тиббий кўриклар ташкил қилиш режалаштирилган.

Тўртинчидан, турар жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш, даромадларини кўпайтириш борасида тизимли ишларни амалга оширишга эътибор қаратамиз. Бу борада гап кетганда, Биз кўп ҳудудларда бўлганимизда шу масалада аҳолидан кўплаб мурожаатлар билдиришади. Ҳақиқатдан ҳам эҳтиёжманд оилалар ва хотин-қизларимизга тегишли ҳокимликлар орқали уй-жой масаласини ечиб бериш, имтиёзлардан фойдаланишда шаффофликни таъминлаш бизнинг асосий вазифамиз бўлиб қолиши керак. Ҳозирда уйда ўтирган хотин-қизларимиз учун ўз тморқаларидан самарали фойдаланишда кенг имкониятлар яратиб бериляпти. Бу борада ҳам биз кўпроқ тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб боришимиз, бу орқали уларни бандлигини таъминлашга эътибор қаратамиз.

Бешинчидан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш, уларни манзилли қўллаб-қувватлаш масаласида ҳам жиддий бош қотиришимиз керак. Маҳаллаларда уйма-уй юрганимизда шундай оғир шароитда яшаётган ва тушкунликка тушиб қолган хотин-қизларимиз билан психолигларни жалб қилган ҳолда муаммосини ечиш ва ҳаётга қайтариш борасида амалий ишларни олиб борамиз.

Бундан ташқари биз "Аёллар дафтари" билан манзилли ишлаш, мутасадди ташкилотлар томонидан хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишга ҳам эътибор қаратамиз.  

Барчамизнинг мақсадимиз битта, у ҳам бўлса халқимиз бугун ўз ҳаётидан рози бўлиб яшаши, хотин-қизларимиз бахтли ва фаровон турмуш кечириши, оиласида тинчлик ва тотувлик бўлишлиги учун ҳаракатдамиз.

Мавлуда ИБРАГИМОВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги

O'zLiDeP фракцияси аъзоси,

Ишчи гуруҳ раҳбари

  • Кўрилди
    402
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+