O’zLiDeP вакиллари иқтисодий зоналарда фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолияти билан танишди

10.02.2022, 17:26

O’zLiDeP вакиллари иқтисодий зоналарда фаолият юритаётган тадбиркорлар фаолияти билан танишди

O’zLiDeP Жомбой туман Кенгаши фаоллари туманда инвестицияларни жалб қилиш ва махсус иқтисодий зоналар самарадорлигини амалда ўрганиш мақсадида тумандаги “BRADJUS” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Корхона 2018 йилда ташкил топган бўлиб, 2021 йил апрель ойидан ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. 13 млрд. сўм банк кредити ва 4 млрд. сўм ўз маблағи ҳисобидан ташкил этилган корхонада тез тайёр бўлувчи угра ишлаб чиқарилмоқда.

-  “Бугунги кунда корхонамизда 35 нафар ишчи ходим доимий фаолият юритмоқда. Ишчиларга иссиқ овқат, транпорт хизмати йулга қўйилган. Ўтган йили ишлаб чиқариш ҳажмини 10 млн 269 минг донага етказдик. Ишлаб чиқарган маҳсулотдан қўшни Афғонистан ва Тожикистонга 110 минг АҚШ доллари миқдорида экспортни амалга оширдик” – дейди   “BRADJUS” МЧЖ раҳбари А.Тошпўлатов.

Учрашувда партия фаоллари “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Президент Фармони ва партия мақсад вазифаларини  ишчи ходимларга тушунтириб ўтишди.

Зеби Юсупова,

O’zLiDeP Жомбой туман Кенгаши раисининг

биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари

  • Кўрилди
    343
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+