Тараққиёт стратегияси – халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди

10.02.2022, 17:31

Тараққиёт стратегияси –  халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди

Мамлакатимизда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” деган тамойил асосида ислоҳотларнинг узвийлиги ва давомийлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, яқинда Юртбошимиз томонидан имзоланган “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармонда ҳам ҳаётга татбиқ этилаётган изчил ислоҳотлар, амалий саъй-ҳаракатлар янги тараққиёт марраларини эгаллашимиз, халқимиз манфаатларини таъминлашга, инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан ҳам ғоят аҳамиятлидир.

Сўнгги йилларда инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари инсон қадри биз учун қандайдир мавҳум, баландпарвоз тушунча эмас. Инсон қадри деганда, биз, аввало, ҳар бир фуқаронинг тинч ва хавфсиз ҳаёт кечиришини, унинг фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни назарда тутамиз. Инсон қадри деганда, биз ҳар бир фуқаро учун муносиб турмуш шароити ва замонавий инфратузилма ташкил этишни, малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълим, ижтимоий ҳимоя тизими, соғлом экологик муҳит яратиб беришни тушунамиз, дедилар. Бу ҳам инсон қадри ва шаъни улуғлигидан далолатдир.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳам Тараққиёт стратегиясидан келиб чиқиб бир қатор вазифаларни белгилаб олди. Белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда жамоатчилик назоратига алоҳида урғу қаратилмоқда. Бунда Тараққиёт стратегияси ва Давлат дастурида белгиланган мақсадларга эришилганлик даражасини баҳолаб бориш мақсадида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ҳузурида фуқаролик жамияти институтлари вакилларидан иборат йиллик муқобил ҳисоботлар тайёрлаб борувчи Мустақил мониторинг ва баҳолаш жамоатчилик гуруҳининг ташкил этилиши муҳим жиҳат омил бўлди.

Шунингдек, айнан жойларда, маҳаллаларда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, экспертлар ва маҳалла фаолларидан иборат Тараққиёт стратегиясини қўллаб-қувватлаш жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ва улар иштирокида тизимли равишда жамоатчилик эшитувларини ўтказиб бориш белгиланган мақсадларга эришишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Тараққиёт стратегиясини амалга оширишда халқ – ислоҳотлар ташаббускори бўлиши лозимлиги нуқтаи назаридан фуқаролар томонидан кўтарилаётган ташаббусларни умумлаштирган ҳолда, фуқаролик жамияти институтларини жалб қилиб, жамоатчилик лойиҳаларини илгари суришдек муҳим вазифа олдимизда турибди. Барча ҳаракатларимиз “инсон – жамият – давлат” деган янги тамойилга қаратилмоқда.

Биз меҳнат жамоалари, маҳаллаларда аҳоли ўртасида Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳиятини тушунтириб, барча ислоҳотлар инсон қадри учун амалга оширилаётганинни алоҳида таъкидлаб, стратегияда белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашда депутатлик ва жамоатчилик назоратини кучайтириш масаласига алоҳида урғу бермоқдамиз.

Бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” тамойили асосида Тараққиёт стратегияси дастури бўйича олиб борилаётган фаолият халқимизга эртанги кунга ишончини мустаҳкамлайди.

Нафисахон Элчиева,

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Фарғона вилояти

ҳудудий бўлинмаси раҳбари,

Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутати.

  • Кўрилди
    394
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+