Тараққиёт стратегияси партия фаоллари диққат эътиборида
11.02.2022, 17:10

Вобкент туман ҳокимлиги мажлислар залида Президентимизнинг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони мазмун-моҳияти ва аҳамиятини чуқур ўқиб-ўрганиш ва тарғиб қилишга қаратилган ўқув-семинари ўтказилди.
Сўз олган партия вакиллари белгилаб берилган ушбу вазифаларни амалга оширишда партия фаоллари билан бирга маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам ҳар қачонгидан кўра пешқадам бўлишлари зарурлигини таъкидлаб ўтди.
Стратегияда “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” билан интеграция қилиш, 2023 йил 1 январдан бошлаб, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробаригача оширилиши муҳим янгиликдир.
Фармонга биноан маҳаллаларда 2022 йилда янги институт сифатида жорий қилинган тадбиркорликни ривожлантириш аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман(шаҳар) ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйилди. Айниқса маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ва уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузини ошириш ҳам алоҳида назарда тутилган.
Тадбирда Траққиёт стратегиясида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган дорлзарб партиявий вазифалар белгилаб олинди. Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ташкилотчилар томонидан батафсил жавоблар берилди.
Ўқув-семинари доирасида МФЙлардаги O'zLiDeP сафига янги қабул қилинган ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларига партия гувоҳномалари ҳамда эсдалик совғалари тантанали топширилди. Эътиборлиси шундаки, Вобкент туманидаги барча маҳаллаларидаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари O'zLiDeP аъзоларидир.
Асхор Истамов,
XXI ASR
Ўхшаш янгиликлар
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
-
Ишчи гуруҳ: Гулистон тиббиёт кластери фаолияти таҳлил қилинди
02.12.2022, 17:29
-
Партия ишчи гуруҳлари кўчат ўтқазиш оммавийлик касб этишига муносиб ҳисса қўшяпти
30.11.2022, 18:09
Фикрингизни қолдиринг