O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

11.02.2022, 17:12

O’zLiDeP “Ёшлар қаноти” маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Тараққиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифалар ижросини таъминлаш, жойларда тадбиркорликни янада ривожлантиришга, аҳоли бандлигини таъминлашга ва шу аснода доимий даромад манбаларини шакллантиришга кўп жиҳатдан боғлиқ.

Ғаллорол туманида O’zLiDeP Жиззах вилоят ҳудудий партия ташкилоти Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан ташкиллаштирилган ва халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, электорат вакиллари, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этган “Тадбиркорлик - бугунги ва эртанги фаровонлигимиз гарови” мавзусидаги  давра суҳбатида ҳам айнан шу масалалар муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, тараққиёт стратегиясида иқтисодиёт тармоқларида барқарор юқори ўсиш суръатларини таъминлаш орқали келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни - 1,6 баравар ва 2030 йилга бориб аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни 4 минг АҚШ долларидан ошириш ҳамда "даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар" қаторига кириш учун замин яратиш вазифаси қўйилган.

Тадбиркорлик фаолиятини ташкил килиш ва доимий даромад манбаларини шакллантириш учун шароитлар яратиш, хусусий секторнинг Ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга ва экспортдаги улушини 60 фоизга етказиш белгиланган мақсадлардан биридир.

Тадбир давомида туманда бу устивор йўналишлар ижросига қаратилган вазифалар, уларда ёшларнинг иштироки масалалари ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Туман ёшларини касб-ҳунарга ўқитиш, йигит-қизларнинг янги тадбиркорлик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва шу аснода янги иш ўринлари яратиш вазифаларини таъминлашда партия “Ёшлар қаноти” аъзоларининг маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва Ёшлар етакчилари билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+