Хоразм вилоят молия бошқармаси раҳбари партия депутатларига ҳисобот берди

11.02.2022, 17:38

Хоразм вилоят молия бошқармаси раҳбари партия депутатларига ҳисобот берди

Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи йиғилишида вилоят молия бошқармаси раҳбарининг ахбороти тингланди.

Эшитувда даставвал Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг 2022 йил биринчи ярим йиллик иш режасини тасдиқлаш тўғрисидага масалал кўриб чиқилди ва жорий йилнинг 6 ойи давомида депутатлик гуруҳи олдида турган долзарб вазифалар тасдиқлаб олинди.

Шундан сўнг, “Хоразм вилоятининг 2021 йилги маҳаллий бюджетининг бажарилиши ва 2022 йилги маҳаллий бюджетининг асосий параметрлари тўғрисида” ҳамда “2021 йилда маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши ҳолати, қўшимча резервларини аниқлаш бўйича қилинган ишлар, шунингдек солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар кесимида бюджетта ҳисобланган ва амалда тўланганлиги, улар бўйича солиқ қарздорлиги ва 2022 йилги маҳаллий бюджет даромадлари бажарилиши прогнози тўғрисидаги масалалар юзасидан мансабдор шахс ахбороти тингланди.

Ахборотда келтирилишича Хоразм вилоятига бюджет даромадлари бўйича 2021 йил учун белгиланган 1 трлн. 703,0 млрд. сўмлик режа кўрсаткич ортиғи билн яъни, 2 трлн. 4,3 млрд. сўмга ёки 117,7 фоизга бажарилиб, режага нисбатан  301,3 млрд.сўм қўшимча ундирилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 5 396 нафар фуқаролар якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатга олиниб, уларга 750,1 млн.сўм даромад солиғи ва 976,7 млн.сўм ижтимоий солиқ ҳамда фаолиятини вақтинча тўхтатган 3 471 нафар якка тартибдаги тадбиркорларнинг фаолияти қайта тикланиб, уларга 517,1 млн.сўм даромад солиғи ва 694,3 млн.сўм ижтимоий солиқ ҳисобланиб, давлат бюджетига ундирилиши таъминланган.

Тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашлари учун қўшилган қиймат солиғидан 1256 та ҳолатда 393,2 млрд.сўм ортиқча тўлов суммалари ҳисоб рақамларига қайтариб берилди.

Йиғилиш якунида депутатлар томонидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, кўрилган масалалар юзасидан Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳининг қарори қабул қилинди.      

Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    725
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+