Тараққиёт стратегияси: Геология-қидирув ишлари ҳажми кескин оширилади, соҳага хусусий инвесторлар кенг жалб қилинади

11.02.2022, 18:54

Тараққиёт стратегияси: Геология-қидирув ишлари ҳажми кескин оширилади, соҳага хусусий инвесторлар кенг жалб қилинади

Хабарингиз бор, “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси” ва уни 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Бу Дастур ўтган йил Президентимизнинг аҳоли билан сайловолди учрашувларида халқимизнинг таклифлари, муаммолари асосида 7 та устувор йўналишда жамланиб, унинг лойиҳаси ижтимоий тармоқда ҳам жамоатчилик мухокамасига қўйилиб, янада бойитилди ва тасдиқланди.

Бу Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Платформаси билан ҳамоҳангдир.

Дастур ижроси юзасидан 7 та устувор йўналиш, 100 та мақсад ва 398 банддан иборат “Йўл харитаси” ҳамда унинг ҳар бир банди бўйича аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди.

Шунингдек, ҳар бир мақсад ижроси бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

“Йўл харитаси”нинг Иқтисодиёт тармоқларида ўсиш, иқтисодий барқарорликни таъминлаш йўналишида ҳам қатор вазифалар белгиланди.

Геология фанлари университетида бўлиб ўтган Ишчи гуруҳининг йиғилишида Геология-қидирув ишлари ҳажмини кескин ошириш, соҳага хусусий инвесторлар ва илғор хорижий компанияларни кенг жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир масъул вазирлик ва идоралар, шунингдек, Давлат геология қўмитаси раҳбарлари ҳамда Геология фанлари университети олимлари иштирокида қизғин ўтказилди. Давлат геология қўмитаси раиси ўринбосари А.Кадирходжаев соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар тўғрисида тақдимот қилди. Келгусида Дастур ижроси юзасидан тизимли ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

Ғайрат Турғунов.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

сектор мудири, ишчи гуруҳ аъзоси.

  • Кўрилди
    464
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+