Партия депутатлик гуруҳлари келгусидаги вазифаларни белгилаб олди

14.02.2022, 14:52

Партия депутатлик гуруҳлари келгусидаги вазифаларни  белгилаб олди

O'zLiDeP Гурлан туман Кенгаши ҳамда Халқ депутатлари Гурлан туман Кенгашидаги O'zLiDeP депуатлик гуруҳининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда партия вилоят кенгаши раиси Ислом Файзуллаев, аппарат раҳбари Шухрат Атажанов ва масъул ходимлар, вилоят Фахрийлар кенгаши аъзоси Амин Вапаевлар иштирок этишди.

Йиғилишда асосий эътибор Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Тараққиёт стратегиясида ижтимоий соҳани ривожлантириш борасида қатор вазифалар белгилаб берилган. Хусусан, аҳоли учун мажбурий ижтимоий кафолатларни таъминлаш, пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, тиббий хизмат сифатини ошириш, соҳадаги хусусий секторнинг улушини ошириш, фармацевтикани ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш вазифалари ўрин олган. Шунингдек, стратегиянинг 3 йўналиши партиянинг мақсад вазифаларига ҳамоҳанг бўлиб миллий иқтисодиётни ривожлантириш бўйича устувор вазифаларни қамраб олган. Бу партия элкторати бўлган тадбиркорлар ва ишбилармонлар манфаатига тўлиқ хизмат қилиши қайд этилди.

Давра суҳбатида сўз олганлар стратегиянинг мазмун-моҳиятини партиянинг қўйи бўғинларида, маҳаллаларда партия аъзолари билан муҳокама қилиш ҳамда унда белгиланган устивор вазифалар тўғрисида кенгроқ ва атрофлича маълумотлар бериш, мазкур тадбирларда партия аъзолари ва фаолларининг, депутатлик гуруҳи аъзоларининг фаол иштирок этиши зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, бошланғич партия ташкилотларининг ҳисобот-сайлов йиғилишлари юқори савияда ташкил этиш, мазкур муҳим тадбирларда таянч нуқталар ишини баҳолаш, раис ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш, БПТлардаги аъзолар ҳисобини қайта кўриб чиқиш ва аъзолар сафини кенгайтириш каби вазифаларни кенг қамровли ва сифатли амалга ошириш лозимлиги эътироф этилди ва партия туман Кенгаши аппарат раҳбарига ва кенгаш аъзоларига тегишли кўрсатмалар берилди.

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

ахборот хизмати

  • Кўрилди
    710
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+