Солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар муҳокама қилинди

14.02.2022, 14:58

Солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар  муҳокама қилинди

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш бўлими томонидан Мирзачўл туманида халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашидаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, туман Солиқ инспекцияси ходимлари, тадбиркорлар, фермер хўжалик вакиллари иштирокида “Солиқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда дастлаб, Тараққиёт стратегиясида белгиланган устивор вазифалар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Хусусан,  шароити  оғир  бўлган туманларда  тадбиркорликни  ривожлантириш  учун  янада  қулай  шарт-шароитлар яратиш,  илғор  хорижий  тажриба  асосида  факторинг  амалиётини ривожлантириш, 2026 йилга бориб тадбиркорлик субъектларига солиқ юкламасини ялпи ички маҳсулотнинг 27,5 фоизидан 25 фоизи даражасига камайтириш, ҳудудларда  тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш,  ишсизлик ва  камбағалликни  қисқартириш  бўйича  мавжуд  тузилмалар  фаолиятини такомиллаштириш, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкаси амалдаги  2 фоиздан 1,5 фоизга камайтириш кўзда тутилган.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан бевосита солиқ инспекцияси ходимларига берилган саволларга ҳам батафсил жавоб қайтарилди.

 

Холбек АСАТОВ,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан

ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    440
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+