Тараққиёт стратегияси: Хусусий мулк дахлсизлиги ишончли ҳимоя қилинади ва ноқонуний аралашувга чек қўйилади

14.02.2022, 15:04

Тараққиёт стратегияси: Хусусий мулк дахлсизлиги ишончли ҳимоя қилинади ва ноқонуний аралашувга чек қўйилади

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳнинг ишчи йиғилиши бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоизки, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида O'zLiDePнинг “йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ҳар бир йўналишлари бўйича ишчи гуруҳлар шакллантирилган эди.

Стратегияда барча соҳалар қатори мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур
шартига айлантириш йўналишида ҳам қатор вазифалар амалга ошиши кўзда тутилган.

Хусусан, мулкий ҳуқуқларнинг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклаш масаласи устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Бу борада хусусий мулк дахлсизлиги ва ҳимояси кафолатларини кучайтириш, мулкий, шу жумладан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни сўзсиз таъминлаш, хусусий мулк устуворлигини асосий тамойил сифатида белгилаш, шу жумладан давлат идорасининг расмий маълумотига ишониб мол-мулк сотиб олган шахснинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тизимини жорий этиш белгиланган. Бу эса партиямиз сайловолди дастуридаги вазифалардан бири бўлиб, партия фракцияси ва унинг депутатлик корпуси вакиллари жойларда ушбу йўналишдаги муаммоларни ўрганиш ва депутатлик назоратини йўлга қўйиш муҳим аҳмиятга эга.

Яна бир муҳим масала сифатида Давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратини ўрнатиш ҳамда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини ошириш борасида ҳам аниқ вазифалар белгиланди.

Бу орқали “Хабеас корпус” институтини янада ривожлантириш орқали тергов устидан суд назоратини кучайтириш, суд процессида томонларнинг ҳақиқий тенглик ва тортишув тамойилларини рўёбга чиқариш, судлар тизимида “ягона дарча” тамойилини кенг жорий этиш мақсадида аризаларни судга тааллуқлилигидан қатъий назар қабул
қилиш ва ваколатли судга юбориш ҳамда муайян иш доирасида барча ҳуқуқий оқибатларни ҳал қилишни таъминлаш тизими жорий этилади.

Бундан ташқари суд тизимини босқичма-босқич рақамлаштириш, бюрократик ғов
ва тўсиқларни бартараф этиш орқали фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг одил судловга эришиш даражасини тубдан ошириш масаласи ҳам ўрин олган.

Партия фаоллари ва депутатлардан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари ушбу йўналишдаги аниқ вазифаларни белгилаб олди ва ўзининг тадбирлар режасини тасдиқлаб олишди.

  • Кўрилди
    542
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+