"Йўл харита"миз аниқ

15.02.2022, 15:24

28 январь куни Ҳаракатлар стратегиясининг узвий давоми ўлароқ, Ўзбекистоннинг келажаги билан бевосита боғлиқ бўлган энг муҳим ҳужжат – Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги Фармони қабул қилинди. Бу билан, келгуси 5 йилга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тасдиқланди.

Хусусан, Тараққиёт стратегиясини жорий йилда амалга ошириш бўйича Давлат дастурида умумий қиймати 55 трлн. сўм ва 11,7 млрд. долларлик 398 та чора-тадбирнинг кўзда тутилганлиги бунга яққол мисол бўла олади. Ваҳоланки, 2021 йилда белгиланган давлат дастурини бажариш учун 29 трлн. 492,7 млрд. сўм ва 2 млрд. 600,4 млн. АҚШ доллари, 2020 йилдаги давлат дастурини бажариш учун эса 18 трлн. 171,4 млрд. сўм ва 10 млрд. 301,5 млн. АҚШ доллари ажратилган эди.

Шу муносабат билан, 31 январь куни O’zLiDeP ва партия фракцияси олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракциясининг қўшма мажлиси ташкил этилди.

Мажлисда Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини 2022 йилда амалга оширишга оид давлат Дастури ижросини таъминлаш бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “йўл харитаси” қабул қилинди.

Партиянинг Сурхондарё вилоят Кенгашида ҳам депутатлик гуруҳи вакиллари ушбу стратегиядаги вазифалардан келиб чиққан ҳолда ҳудудий "йўл харитаси"ни ишлаб чиқишди. Вилоят кенгашида ўтган тадбирда ана шу хусусида муҳокамалар бўлиб ўтди, турли фикр ва таклифлар билдирилди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти Кенгаши

матбуот хизмати

  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+