Тараққиёт стратегияси: Маънавий тараққиётни таъминлаш, соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари ўрин олган

15.02.2022, 15:30

Тараққиёт стратегияси: Маънавий тараққиётни таъминлаш, соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари ўрин олган

Кейинги йилларда юртимизда Янги Ўзбекистонни барпо этиш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишдек эзгу мақсадни изчил амалга оширишга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳозирги давр талаби ва тақозоси, жамиятимизнинг ҳаракатлантирувчи кучлари ва ривожланиш омилларини белгилайдиган фаолият дастуридир.

Мазкур стратегия бундан кейинги йилларда ҳам халқимизга хос яратувчанлик шижоати ва кенг кўламли ислоҳотлар давомийлигини таъминлашнинг яққол ифодасидир.

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси” устувор йўналишларига бағишлаб ўтказилган “Маънавий тараққиётни таъминлаш, ушбу соҳани тубдан ислоҳ этиш ва янги босқичга олиб чиқиш вазифалари” мавзусидаги маърифий тадбир “Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари” тамойилини амалга оширишнинг маънавий соҳадаги вазифаларини бажариш масалаларига бағишланди.

Тадбир иштирокчилари Президентимиз томонидан асослаб берилган Тараққиёт стратегиясининг маънавий ривожланиш маслаларига қаратилган 5 устувор йўналишига доир мақсад ва вазифаларни бажариш ва бунда қуйидаги мақсад ва вазифаларга алоҳида аҳамият қаратиш зарурлиги ҳақида фикрлашдилар:

Биринчидан, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси асосида маънавият соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ишларини янада самарали ва тизимли ташкил қилиш.

Иккинчидан, яқин йилларда мамлакатимизда янги маънавий маконни шакллантириш бўйича ишлар самарасини юксак даражага кўтариш ва бу борадаги фаолият тизимини янада такомиллаштириш мақсадида “Янги Ўзбекистоннинг Маънавий тараққиёт стратегияси”ни ҳамда уни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва ҳаётга жорий этилишини таъминлаш.

Учинчидан, фуқароларнинг эзгулик ва инсонпарварлик ғоялари ҳамда юксак маънавият тамойилларига асосланган соғлом дунёқараши ва замонавий тафакурини “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” ғояси асосида шакллантиришни умуммиллий ҳаракатга айлантириш.

Тўртинчидан, БМТнинг кўплаб “Ахлоқ кодекси”ни мамлакатимиз ҳаётида қўллаш ва имплементация қилиш мақсадида “Янги Ўзбекистон жамиятининг маънавият кодекси”ни яратиш ва унинг амалиётини таъминлаш зарурати ҳам аллақачон етилган.

Бешинчидан, “Ўзбекистон Республикасининг маънавият соҳасидаги давлат сиёсатининг асослари тўғрисида” қонунини ишлаб чиқиш ва уни самарали амалга оширилишини таъминлаш.

Олинчидан, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китоби асосида “Янги Ўзбекистоннинг маънавий тараққиёт стратегияси” туркумида китоблар, луғат ва рисолалар тайёрлаш ва чоп этиш ишларини йўлга қўйиш, шу мақсаддаги илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш.

Еттинчидан, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобининг мазмун-моҳияти ва уни амалга оширишнинг долзарб вазифалари” мавзусида доимий фаолият юритадиган Республика онлайн илмий-амалий конференциясини ташкил қилиш.

Саккизинчидан, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси” китобининг мазмун моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида барча давлат ва жамоат ташкилотларида “Ҳаракатлар стратегиясидан – тараққиёт стратегияси сари” мавзусида “Маънавият соатлари”ни ташкил қилиш.

Анжуман сўнггидан O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг Республика маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ушбу йўналишда ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар дастури маъқулланди ва бу борадаги вазифалар белгилаб олинди.

  • Кўрилди
    1891
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+