Касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ёшларга тадбиркорлик ва фермерликнинг сир-асрорлари ўргатилди

16.02.2022, 15:28

Касб-ҳунар мактабида таҳсил олаётган ёшларга тадбиркорлик ва фермерликнинг сир-асрорлари ўргатилди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Тахиятош туманидаги политехника касб-ҳунар мактабида ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил қилинди.  

Мулоқотда сўзга чиққанлар Тараққиёт стратегиясида хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 80 фоизга  ва экспортдаги улушини  60 фоизга етказиш,  мамлакатда  2026 йил якунига қадар  ишсизлик даражасини камида 2 баробар қисқартириш, шунингдек қишлоқ хўжалигини илмий асосда интенсив ривожлантириш орқали деҳқон ва фермерлар даромадини камида 2 баробар ошириш, қишлоқ хўжалигининг йиллик ўсишини камида 5 фоизга етказиш бўйича вазифалар белгилаб берилганлигини таъкидлаб ўтишди.   

Тадбирда ушбу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ёшларга кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва томорқа экин майдонларидан самарали фойдаланиш, экин майдонларига, томорқаларга такрорий экинларни экиш ва парваришлаш, ёшларнинг ғалладан бўшаган ер майдонларидан унумли фойдаланиш, “Ҳар бир ёшга бир гектар” лойиҳалари бўйича ҳам батафсил маълумотлар бериб ўтилди.    

Семинар давомида ушбу касб-ҳунар мактаби ёшлари партия сафига қабул қилинди. 

O’zLiDeP  Қорақалпоғистон  Республикаси  

Кенгаши  матбуот хизмати   

  • Кўрилди
    425
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+