Қуйи бўғиннинг ўтган йилдаги фаолияти ижобий баҳоланди

16.02.2022, 17:31

Қуйи бўғиннинг ўтган йилдаги фаолияти ижобий баҳоланди

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг тегишли қарорига асосан шу йилнинг 15 февралидан эътиборан бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари старт олди.

Мазкур муҳим жараён давомида БПТларнинг ўтган йилдаги фаолияти танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиб, жорий йилда қилиниши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан партия фаоллари, маҳаллий кенгаш депутатлари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этиш режалаштирилган.

Чилонзор туманидаги “PGS” хусусий корхоносида ташкил этилган бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Корхона ўз фаолиятини дастлаб безакли тахта (паркет) ишлаб чиқаришдан бошлаган. Бугунги кунда корхона электрўчоқ, электрқўра, электросауна, электросандал, истгичлар жами 28 хил ускуналар ишлаб чиқармоқда ва уларнинг ҳаммаси сопол билан фойдаланишга асосланган.

Дастлаб ходимлар сони 3 киши бўлган бўлса, ҳозирги пайтда 100 нафардан зиёд ишчи меҳнат қилади. Уларнинг аксарияти ёшлардир. Корхона ишлаб чиқарган маҳсулотларини Россия, Тожикистон, Афғонистон ва бошқа мамлакатларга экспорт қилади.

Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди, партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 45 нафар ёшлар ишли бўлди. Шунингдек, қуйи бўғин томонидан тадбикорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш,  эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатилди. Ушбу ижобий ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP Чилонзор туман Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади.

Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. 37 нафар партия аъзосини бирлаштирган мазкур ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди.

Шунингдек Бошланғич партия ташкилоти раиси ва ўринбосари қайта сайланди. Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур таянч бўғиннинг жорий йилдаги иш-режаси тасдиқлаб олинди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    374
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+