“Пискент Шарқ Агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида БПТ ташкил қилинди (ВИДЕО)

17.02.2022, 17:34

“Пискент Шарқ Агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида БПТ ташкил қилинди (ВИДЕО)

Маълумки, БПТ – партиянинг негизи ҳисобланади. БПТларнинг фаоллиги билан партия фаолияти самарадорлиги таъминланиб, аъзолар сони ортишига хизмат қилади.

Азимжон Ибрагимов раҳбарлигидаги “Пискент Шарқ Агро” кўп тармоқли фермер хўжалигида мана шундай фуқароларни ўзаро манфаатлар, қарашлар умумийлиги асосида ҳудудий, ишлаб чиқариш муассасасида бирлаштирадиган партиямизнинг бошланғич бўғинларидан бири ташкил этилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, мазкур фермер хўжалиги пахта, ғалла, сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган бўлиб, бу ерда 45 нафар доимий, 300 дан ортиқ мавсумий ишчи меҳнат қилади.

Мазкур фермер хўжаликда ташкил қилинган тадбирда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хайитов, партия Тошкент вилоят Кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев, партия туман Кенгаши масъул раҳбарлари, Фахрийлар Кенгаши ҳамда янги БПТнинг аъзолари қатнашди.

O’zLiDeP раҳбари Актам Хайитов фермер хўжалиги фаолияти ҳақида ижобий фикрлар билдираркан, корхона раҳбари Азимжон Ибрагимовга ўз кооперациясини ривожлантириш, фаолиятини янада кенгайтириш учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан 2 млрд сўмлик кредит маблағи ажратишга ваъда берди.

Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан қуйи бўғин фаолиятини кучайтириш орқали сиёсий партия ўз дастурий мақсадларини амалга ошириш йўлида самарали натижаларга эришиши мумкинлиги қайд этилди. Бунда бошланғич партия ташкилотлари ўз вазифаларини давр талаби даражасида бажаришларини таъминлаш партиямиздан жойлардаги мазкур бўғинларнни ташкилий жиҳатдан мустаҳкамлашни, уларнинг ташқи ва ички вазифаларни аниқлаштиришни, қолаверса, уларда мустақил равишда тарғибот-ташвиқот тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш кўникмаларини шакллантириш ва бир қатор бошқа партиявий ишларнинг самарали ижросини талаб этиши таъкидлланди.

Бошланғич партия ташкилотларининг фаолиятини янада жонлантириш вилоят Кенгаши олдида турган устувор масалалардан бирига айлангани борасида фикр юритилди. 

Янги БПТ раислигига фаол ташаббускор, намунали партия аъзоларидан бири Зулхумор Убайдуллаева сайланди. Унга юксак ишонч билдирилиб, БПТ нинг гувоҳномаси топширилди.

Партия сафига қабул қилинган БПТ аъзоларига кўкрак нишонлари ҳамда аъзолик гувоҳномалари тантанали суратда тақдим этилди.

Куннинг иккинчи ярмида партия етакчиси Актам Хайитов Тошкент вилоятидаги фермерлар ва томорқачилар иштирокида ташкил қилинган семинарда ҳам иштирок этди.

Унда тупроқ унумдорлигини ошириш, томорқачиликни ривожлантириш, беда ва чорва озуқа экинларини алмашлаб экиш, фойдаланишдан чиққан ва янги ерларни ўзлаштириш борасидаги ўзининг услубий ҳамда амалий тавсияларини берди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    322
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+