Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

17.02.2022, 18:00

Тараққиёт стратегиясининг мазмун-моҳияти тушунтирилди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси Жиззах вилоят Кенгаши мажлислар залида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йилда амалга ошириш бўйича тасдиқланган “Йўл харитаси” мазмун-моҳиятини етказишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатини партия вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шерзод Маматқулов кириш сўзи билан очиб берар экан, Президентимиз томонидан «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури имзоланганини айтиб ўтди. Шунингдек, “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги устувор вазифаларга ҳам қисқача тўхталиб ўтди.

Тадбир давомидаги мулоқотларда Тараққиёт стратегиясидан ўрин олган устивор мақсад ва вазифаларни янада кенгроқ тарғиб қилиш, улар ижросини таъминлашда партия фаоллари, депутатларнинг фаоллигини ошириш борасида ҳам фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдириб ўтилди. Иштирокчилар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олиш имконига эга бўлдилар.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Ёшлар ва бизнес тузилмалари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    528
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+