Тараққиёт стратегияси тарғиботига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди

17.02.2022, 18:03

Тараққиёт стратегияси тарғиботига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш марказида “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармони тарғиботига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Тадбир маърузачилари тараққиёт стратегиясининг мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни бартараф этишдаги устувор  вазифаларга эътибор қаратишди.

Тадбир давомида мазкур муассаса тингловчилари ўзларининг машғулотларини ҳам номойиш этишди.

Насиба Мўминова,

O’zLIDeP Самарқанд вилоят Кенгаши

бўлим мудири

  • Кўрилди
    503
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+