100 нафар партия аъзосини бирлаштирган қуйи бўғиннинг сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

18.02.2022, 18:48

100 нафар партия аъзосини бирлаштирган қуйи бўғиннинг сарҳисоб йиғилиши ўтказилди

Яккасарой туманидаги “Ҳудудпойтахтгаз” Тошкент шаҳар филиалида 100 нафар партия аъзосини бирлаштириб турувчи бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу қуйи бўғин ўтган йил давомида бир қатор амалий ишларга ҳам қўл урди, партия билан доимий ҳамкорликда ишлаб келмоқда. Хусусан, мазкур БПТ томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлашга эътибор қаратилиб, 37 та тадбир ташкил этилди ва натижада 47 нафар ёшлар иш билан таъминланишига ҳисса қўшилди.

Шунингдек, қуйи бўғин партиядан сайланган депутатлар билан ҳамкорликда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва уларни муаммоли масалаларини ҳал этиш, айниқса “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларнинг мурожаатларини ўрганиш,  эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор фуқаролар ҳолидан хабар олиш, ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, партия аъзоларини кўпайтиришда ҳам фаоллик кўрсатди.

Ушбу ижобий ишларни амалга оширишда O‘zLiDeP Яккасарой туман Кенгаши ва депутатларнинг ҳамкорлиги муҳим саналади. Йиғилишда қуйи бўғин томонидан бу каби амалга оширилган ишлар алоҳида эътироф этилди. Мазкур ташкилотнинг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ижобий баҳоланди.

O‘zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    644
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+