Ишчи гуруҳ йиғилиши: Маҳаллий бюджетда фуқаролар ташаббуси

18.02.2022, 19:02

Ишчи гуруҳ йиғилиши: Маҳаллий бюджетда фуқаролар ташаббуси

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури тасдиқланди.

Дастур ижроси юзасидан 7 та устувор йўналиш, 100 та мақсад ва 398 банддан иборат “Йўл ҳаритаси” ҳамда унинг ҳар бир банди бўйича аниқ ҳисоб-китоблар асосида амалга ошириш механизмлари ишлаб чиқилди.

O'zLiDePда ҳар бир мақсад ижроси бўйича ишчи гуруҳлари ташкил этилди.

Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзолари, масъул вазирлик, идоралар раҳбарлари иштирокида ўтказилди. Муҳокамалар жараёнида Дастур “Йўл ҳаритаси”нинг 21-мақсади, 71-бандида ҳар бир туман бюджетининг камида 5 фоизини “Фуқаролар бюджети” дастури доирасида аҳолининг таклифлари асосида энг долзарб муаммоларни ечишга сарфлашни ташкил қилиш бўйича вазифалар белгиланган.

Дастурда 2022 йилдан бошлаб барча туман ва шаҳарлар бюджетлари параметрларида ҳудудий ички йўлларни таъмирлаш учун ажратиладиган маблағларнинг камида 50 фоизи “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида аниқланган ички йўлларни таъмирлашга йўналтириш тартибини жорий этилди.

Молия вазири ўринбосари А.Хайдаров соҳада олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар юзасидан “Бюджет маблағларини фуқаролар ташаббуси асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш механизмини такомиллаштириш” мавзусида тақдимот қилди.

Ишчи гуруҳи томонидан келгусида Дастур ижроси юзасидан тизимли ҳамкорлик олиб боришга келишиб олинди.

 Ғайрат Турғунов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

сектор мудири, ишчи гуруҳ аъзоси.

  • Кўрилди
    689
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+