Янгийўлда чорвачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган семинар ташкил қилинди

18.02.2022, 19:13

Янгийўлда чорвачилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган семинар ташкил қилинди

Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиётимизни, жумладан, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ хўжалиги соҳасини модернизация ва диверсификация қилиш, фермер, кластер ҳамда кооперацияларни молиявий қўллаб-қувватлаш масаласига ҳар доимгидан ҳам кўпроқ аҳамият берилмоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимиз иқтисодий ўсиши ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда аҳолининг истеъмол рациони таркибини яхшилашда озуқа базасини мустаҳкамлаш вазифасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада республикамизнинг ўсиб бораётган аҳолиси учун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бирмунча яхшиланиб, соҳадаги маҳсулот ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишига эришилмоқда.

Шу маънода, Тошкент вилояти Янгийўл туманида O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O’zLiDeP фракциясидан таркиб топган ишчи гуруҳ аъзолари фермер хўжалигида семинар ташкил этди. Унда Президентимизнинг 2022 йил 8 февралда қабул қилинган “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш, тарғиб этиш ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга қаратилди.

Тадбирда мамлакатимиз чорвачилиги ривожланиши муаммосининг асосий ечимларидан бири ҳисобланадиган чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш вазифаси, миллий олимларимиз билан бир қаторда халқаро ҳамкорлик доирасидаги илмий-амалий тадқиқот натижалари муҳокама этилди.

Хусусан, озуқа бозорининг институционал доиралари, яъни омухта ем ишлаб чиқаришни қайтадан тартибга солиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг эркин бозорини ривожлантириш ҳисобидан такомиллаштириш масалаларида илм-фан ва амалиёт интеграциясига доимий муҳим эътибор қаратиш, сифат стандартларини кузатиб бориш, ҳосилдорлиги юқори озуқа экинларини яратиш борасидаги илмий ва тадбиркорлик изланишларни рағбатлантириш масалаларига тўхталиб ўтилди.

Умид Абдураҳмонов,

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

Сектор мудири, ишчи гуруҳ аъзоси.

  • Кўрилди
    750
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+