108 нафар партия фаолини ўзида жамлаган БПТнинг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

21.02.2022, 17:09

108 нафар партия фаолини ўзида жамлаган БПТнинг ўтган йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди

Маълумки, бошланғич партия ташкилоти ўз ваколатлари доирасида юқори партиямиз органларининг халқимиз фаровонлиги, юртимиз тараққиётига ривож қўшишга хизмат қилувчи қарорларини ҳаётга татбиқ этишда асосий таянч кучдир. Шунга кўра, улар ўз аъзоларини сафарбар қилишади.

Бўка туманидаги “Туман ободонлаштириш бўлими” O’zLiDeP бошланғич партия ташкилотининг навбатдаги ҳисобот сайлов йиғилишида партиянинг мана шундай қуйи таянч тузилмаси фаолияти сарҳисоб қилинди.

O`zLiDeP бошланғич ташкилотининг 2021 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тингланган йиғилишда 108 нафар партия фаолини ўзида жамлаган БПТнинг аъзолари иштирок этди.

Йиғилишда “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури”даги белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2022 йилдаги устувор вазифалари доирасидаги  фаолиятини янада жонлантириш, аъзолар сафини кенгайтириш, партия билан доимий алоқани йўлга қўйиш борасида фикрлар алмашилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    417
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+