Томорқачиларга Oilakredit.uz платформаси моҳияти юзасидан тавсиялар берилди

21.02.2022, 17:16

Томорқачиларга Oilakredit.uz платформаси моҳияти юзасидан тавсиялар берилди

Яқинда Косон туманидаги Қуйибоғ маҳалласидаги Ғуломхон Сирожов хонадонида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши ҳамда O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши ташаббуси билан Президентимизнинг 2021 йил 15 декабрдаги “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори юзасидан тадбир ташкил этилди.

Унда тумандаги Қуйибоғ МФЙ ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси вақиллари, фермерлар, деҳқон хўжалиги раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиғи Зокир Алламуродов аҳоли вакилларига Кенгаш ҳузуридаги  Жамғарма томонидан 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш бўйича имтиёзли кредитлар ажратилаётганини, ундан мазкур маҳалла вакиллари фойдаланишларим мукинлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, тадбирда кредитлар онлайн тарзда инсон омили аралашмаган ҳолда Oilakredit.uz платформаси орқали берилишини, аҳолига даромад келтиришга қаратилган меҳнат фаолияти билан шуғулланиши учун ҳар томонлама ёрдамлашиш учун қўшимча қулайликлар яратилгани ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

O’zLiDeP Қашқадарё вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Теглар
Томорқа
  • Кўрилди
    795
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+