Тараққиёт стратегияси мазмун-моҳиятига бағишланган мулоқот ўтказилди
21.02.2022, 17:27
O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Фавқулодда вазиятлар Самарқанд вилоят бошқармасида ташкил қилинган тадбирда партиялар фаолияти, уларнинг давлат ва жамият тараққиётидаги аҳамияти ҳамда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги фармонида белгиланган вазифалар хусусида фикр алмашилди.
Тадбирда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари, аппарат раҳбари Илҳом Ботиров мамлакатимиздаги сиёсий партиялар фаолияти ҳамда 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.
Тадбир давомида стратегияда Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб бориш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда аҳоли саломатлиги ва генофондига зиён етказадиган экологик муаммоларни бартараф этиш, фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантириш, мамлакат ҳарбий хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш масалалари бўйича тақдимотлар, кенг муҳокама ва мунозаралар бўлди ҳамда тегишли таклиф ва хулосалар билдирилди.
Азим Ҳаққулов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
депутати ёрдамчиси
Ўхшаш янгиликлар
-
Етиштирилган 113 миллионта кўчат, ер сотиб олаётган айрим одамларнинг номақбул ишларига чек қўйиш бўйича таклиф...
16.12.2022, 15:40
-
Чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди
15.12.2022, 11:52
-
Партия ишчи гуруҳи давлат дастурининг 286-банди бажарилишини муҳокама қилди
09.12.2022, 18:12
-
Ишчи гуруҳ: Гулистон тиббиёт кластери фаолияти таҳлил қилинди
02.12.2022, 17:29
-
Партия ишчи гуруҳлари кўчат ўтқазиш оммавийлик касб этишига муносиб ҳисса қўшяпти
30.11.2022, 18:09
Фикрингизни қолдиринг