"Бунёдкор аёллар" лойиҳаси доирасида беш нафар аёллар ўзини ўзи банд қилди

21.02.2022, 17:29

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши "Аёллар қаноти" томонидан "Бунёдкор аёллар" лойиҳаси доирасида Фарғона тумани Водил МФЙда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш масаласига эътибор қаратилди. Ҳудуддаги Насибахон Умржонова ўз хонадонида ўзини ўзи банд қилиш мақсадида тикувчиликни йўлга қўйиб, ҳозирда 15 нафар шогирди бор. Давра суҳбати айни шу хонадонда ташкил этилди.

Давра суҳбатида аёллар кўп қаватли уйлар ўртасида бўш турган жойда мўъжазгина тикувчилик цехини очиш таклифини ўртага ташладилар. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчи Элёржон Жўраев бу борада тегишли тартибда маслахат берди ва амалга ошириш учун ҳаракат қилишини таъкидлади.

Давра суҳбати давомида яна беш нафар аёллар ҳам айнан Насиба опа Умржонова сингари ўз хонадонида ўзини ўз банд қилиш учун қадам ташладилар.

Ш.Толипова,

O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши

бўлим мудири.

  • Кўрилди
    437
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+