Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғиндир

22.02.2022, 17:43

Божхона тизими мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғиндир

Айни пайтда Тараққиёт стратегисидан ўрин олган “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастуридаги устивор мақсад ва вазифалар ижросини барча ҳудудларда қатъийлик билан таъминлашга киришилди. Мақсад аниқ. Ҳуқуқий ва молиявий асосланган бу ислоҳотлар узвий давом эттирилиб, келгуси беш йилда мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 100 миллиард доллардан ошириш мақсад қилинган. Келгуси беш йилда иқтисодиётга 120 миллиард доллар, шу жумладан 70 миллиард доллар хорижий инвестициялар жалб этиш, экспорт ҳажмини йилига 30 миллиард доллардан ошириш мўлжалланган, бу эса божхона тизимига алоҳида масъулият юклайди.       

Давлатимиз раҳбари раислигида жорий йил 17 февраль куни бўлиб ўтган йиғилишда божхона тизимини янада ислоҳ қилиш ва коррупциядан холи соҳага айлантириш масалалари муҳокама қилинди. Дунёга бўй тутган Ўзбекистон бугун нафақат ён қўшниларимиз, балки жаҳондаги кўплаб мамлакатлар узвий алоқаларини йўлга қўйган. Божхона тизими эса мамлакатимизни жаҳон иқтисодиёти билан боғлайдиган муҳим бўғин. Тадбиркорлик ва инвестицияларга тўсиқ бўлмаслиги учун бу тизим тўғри ва очиқ-ойдин ишлаши лозим. Бунинг учун божхона тизимини ривожлантириш, биринчи навбатда пастлардаги шароитларни яхшилаш талаб этилади. Шу боис йиғилиш ана шу долзарб масалаларга эътибор қаратиш билан бошланди.

 Йиғилиш давомида Чегара-божхона постларида инфратузилмани яхшилаш, атрофини ободонлаштириш, айрим постлар биносини реконструкция қилиш, постларга олиб борувчи йўлларни таъмирлаш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тизимни коррупциядан холи қилиш учун жорий қилинаётган янгилик - замонавий комплаенс тизими жорий этилиши таъкидланди.  Йил якунига қадар божхона кўриги жараёнларини тўлиқ қамраб олган электрон тизим ишга туширилади. Қолаверса, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига божхона хизматларини тўлиқ рақамлаштириш вазифаси қўйилди.  Шунингдек, ходимларни очиқ танлов асосида ишга олиш, ротация қилиш, даромади ва мол-мулкини декларациялаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Муҳокама қилиниган ва белгилаб берилган вазифалар божхона тизими фаолиятининг замон талаблари даражасига кўтарилишини таъминлаб бериши шубҳасиз.

Халқимизда “Ватан остонадан бошланади”, деган гап бор. Хорижий давлатлар билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган тадбиркорлар яхши билишади, энг ривожланган давлатлардан қайтаётган чоғингизда ҳам Ватанимиз ҳудудларига кириб келар экансиз, илк бора божхона постида ҳилпираб турган байроғимизни кўрганда, ўзбекона лутф билан мурожаат қилаётган божхона ходимлари билан мулоқот қилаётганда олам-олам ҳаяжонни бошдан ўтказасиз. Божхона постлари ва унда меҳнат қилаётган ходимлар дарҳақиқат, давлатимизнинг юзи эканлигини ҳис қиласиз. Шундай экан, улар ҳар томонлама номи улуғ, азиз Ватанимизга муносиб бўлмоғи керак.

Фарҳод Одилов,

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашидаги  

O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси

  • Кўрилди
    1267
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+