Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилади

23.02.2022, 17:16

Тараққиёт стратегиясида белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси устидан депутатлик назорати ўрнатилади

Вобкент туман ҳокимлиги мажлислар залида O’zLiDeP туман кенгаши ҳамда халқ депутатлари туман кенгашидаги партия депутатлик гуруҳининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда O’zLiDeP вилоят Кенгаши раиси Ф.Аминов, Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари-аппарат раҳбари Б.Очилов, туман Кенгаши аъзолари ва депутатлар, ОАВ вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибидаги асосий масала юзасидан партия вилоят Кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ф.Аминов “Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни 2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармонидан келиб чиқувчи туман партия ташкилоти ва маҳаллий Кенгаши депутатлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида тўхталди.

Фармонида белгиланган вазифаларнинг ҳудудлардаги ижроси устидан депутатлик назоратини олиб бориш, мансабдор шахсларнинг эшитувларини  ташкил этиш, халқ депутатлари Кенгашлари сессиялари кун тартибига  ечимини кутиб қолган муаммоли масалаларнинг O‘zLiDeP депутатлик гуруҳлари томонидан киритилиши ҳам келгусида ўз ижобий натижасини бериши турган гап. 

Кенгайтирилган йиғилишда партия туман Кенгашининг 2021 йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга мўлжалланган устувор вазифалар тўғрисида ҳам тингланди.

Бугунги кунда  тумандаги  партия аъзолари сони  4483 нафарни ташкил этиб турибди. Улар 72 та БПТ ларга бирлашган ҳолда фаолият олиб боришмоқда. 2021 йил бошида бу кўсаткичлар 3155 нафар ва 70 тани ташкил этган. Жамиятимиздаги пешқадам сиёсий тузилма сифатида партия туман  Кенгаши  ўз сафини янгидан янги аъзолар билан тўлдиришга, бунда асосий эътиборни мулкдрлар қатламига қаратишга жиддий ёндошмоқда.

Йиғилиш кун тартибидаги яна бир муҳим масала туман Кенгашидаги қуйи бўғинларида ҳисобот–сайлов йиғилишларини уюшқоқлик билан  ўтказиш, БПТ лар фаолиятига холисона баҳо бериш билан  бирга  партиянинг  дастурий мақсад ва вазифалари ижросини таъминлаш мақсадида таянч  бўғинлар  ваколати  доирасида келгусида бажарилиши  лозим  бўлган  ишлар   ҳам  белгилаб олинди.

Тадбир сўнгида партия сафига янги қабул қилинган бир гуруҳ фаолларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.

Кенгайтирилган йиғилишда мухокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

 

  • Кўрилди
    309
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+