Хоразмда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун сув таъминоти оғир ҳудудларга сув чиқариб бериш масалалари муҳокама қилинди

23.02.2022, 17:32

Хоразмда қишлоқ хўжалигида фойдаланиш учун сув таъминоти оғир ҳудудларга сув чиқариб бериш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорлигида “Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича долзарб вазифалар ва келажакдаги истиқболлар” мавзусида республика бўйича соҳа мутахасисслари иштирокида семинар ташкил этилди.

Семинарда барча туман кенгашлари ва “Томорқа хизмати” МЧЖ ва кластер корхоналари, Артезиан қудуқлари бурғуловчи корхона вакиллари, намунали томорқа эгалари ва тумандаги ҳоким ёрдамчилари иштирок этишди.

Семинар аввалида иштирокчилар учун кўргазма ташкил қилиниб, “Томорқа хизмати” корхоналари томонидан аҳоли томорқалари учун етказиб берилаётган маҳсулотлар ва кўрсатилётган хизматлар бўйича тўлиқ маьлумотлар бериб ўтилди.

Семинарда сўз олганлар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда келажакдаги қилинадиган ишлар бўйича тушунчалар берилди.

Тадбир давомида сув танқислиги бор ҳудудларга давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамлар, ажратилаётган субсидиялар хусусида ҳам тўхталиб ўтилди. Мазкур жараёнларда маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг ҳам роли катта эканлиги, бу каби суғориш иншоатларини қуриш бўйича уларнинг тавсияси муҳимлиги ҳам алоҳида эътироф этилди.

Семинар якунида иштирокчиларнинг саволларига мутасадди ташкилотлар томонидан атрофлича жавоб берилди.

 Насиба Ваисова,

O'zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

Жамоатчилик билан алоқалар ва

мафкуравий тарғибот бўлими мудири

  • Кўрилди
    489
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+