Қонунчилик палатаси депутати сайёр қабул ўтказди
24.02.2022, 15:30

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Баҳром Раҳмоналиев шу кунларда ўз сайлов ҳудуди – Олтиариқ туманида бўлиб, фуқаролар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири тумандаги 3-сектор ҳудудидаги 12-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилиб, унда Шалола, Гулобод, Зилол маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган фуқаролар иштирок этишди.
Унда депутат билан бирга, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбар-ходимлари қатнашди.
Сайёр қабулда фуқаролар ҳудуддаги маҳалла фуқаролар йиғинларини газлаштириш, ички йўлларни асфалтьлаш ҳамда электр тизимидаги узилишларни бартараф этиш ҳамда маънавий эскирган электр сим ёғочларини янгиларига алмаштириш каби мавжуд муаммолар юзасидан амалий ёрдам беришни сўрадилар.
Депутат Б.Раҳмоналиев 3-сектор ҳудудидаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарларига ўз таклиф ҳамда тавсияларини билдирди.
Шунингдек, фуқаролар Шалола, Зилол ва Гулобод маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида иккита умумий ўрта таълим мактаблари бир жойда жойлашганлиги туфайли ўқувчилар 3 км масофадан келиб таҳсил олаётганлиги учун Гулобод ва Зилол МФЙлар чегараларида янги мактаб биносини қуришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Б.Раҳмоналиев келгусида янги мактаб барпо этиш юзасидан инвестиция дастурига таклиф киритиш чораларини кўришини таъкидлади.
Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.
Шохсултон Тўхтаматов,
O'zLiDeP Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби.
Ўхшаш янгиликлар
-
Инсон қадри, ижтимоий ҳимояси — устувор мақсад
29.09.2023, 15:42
-
“Ёшлар дафтари”: Янги имкониятлар ва комплекс ёндашув
28.09.2023, 16:37
-
Беш ташаббус олимпиадаси — ёшларни бирлаштиришда муҳим омил
28.09.2023, 16:24
-
Жаҳон савдо ташкилоти: имкониятлар эшиги очилмоқда
28.09.2023, 14:41
-
Энди маҳалла бошқарувига солиқчи ва ижтимоий хизмат ходими ҳам қўшилиб, “маҳалла еттилиги” бўлади
27.09.2023, 09:56
Фикрингизни қолдиринг